32 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаётган россиялик аёл 42 ёшли перулик турмуш ўртоғи билан Мадридда яшарди. Коронавирус катта тезликда мамлакат бўйлаб тарқала бошлагач, эр-хотин маслаҳатлашиб, бу бало ўтиб кетгунча тоғда яшаб туришга келишишди. Йўлга ҳам чиқишди. Тоққа етиб боргач, ер остидан уйча ковлаб яшай бошлашди. Афсуски, қўшимча иссиқ кийимлар, заҳира озиқ-овқат олишмаган экан. Бир неча […]
*** Коронавирус инфекциясини юқтирган ёки ушбу инфекцияни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, банк карталари ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади. *** Фуқаролар томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда ҳам коронавирусдан […]
Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи ўсмир ўзининг «GroupSurxondaryo» Телеграмм-канали орқали вилоятда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари кўзга ташлангани ҳақида ёлғон хабар тарқатган. Оқибатда маҳаллий аҳоли ўртасида ваҳима кўтарилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тез орада унинг шахсини аниқлади. У Термиздаги савдо шоҳобчаларидан бирида сотувчи вазифасида ишларкан. Ушбу факт юзасидан маъмурий иш қўзғатилди. Суд қарорига кўра […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига мувофиқ идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт: 1. Ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини мажбурий жорий этиш; 2. Иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва тана […]
Италияда кечадан бери ўлим ва вирус юқтирганлар сони пасая бошлагани кўзга ташланиб қолди. Масалан, 23 март ҳисоби бўйича сўнгги бир кеча-кундузда бу мамлакатда коронавирус оқибатида ўлим топганлар сони 602 кишидан иборат бўлган. Шу ҳақда Италия фуқаро ҳимояси хизмати раҳбари Анджело Боррелли расман хабар тарқатган. Мамлакатдаги коронавирусдан вафот этганлар умумий сони 5, 4 минг кишига […]
Финляндия соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт миллий институти хабарига кўра мамлакатда 23 март ҳисоби бўйича коронавирус юқтирганлар сони 700 кишига етган. Кеча вирус юқтирганлар 626 кишидан иборатлиги ҳақида хабар берилганди.
Машҳур режиссёр Нозим Аббосов шу йил 21 март куни 58 ёшида оламдан ўтди. Нозим Аббосов машҳур кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг ўғли. У 1984 йилдан «Ўзбекфильм»да саҳналаштирувчи рассом ва саҳналаштирувчи режиссёр сифатида фаолият юритган. «Феллини» фильмини яратгач, у дунёга танилди. Фильм Варшава Халқаро кинофестивали соврини, 2002 йили Инсбрукда ўтган кинофестивал совринига лойиқ деб топилган. 2000 йили […]
* * * Менинг шундай момом бўларди, Мен сағирнинг бошин силарди. Беихтиёр туртиниб тушсам, Бир тирилиб, минг бор ўларди. * * * Момом менинг баҳорим эди, Нафисгина наҳорим эди. Момом суйган гулнинг ифори, Энг суюкли ифорим эди. * * * Сағиргинам дер […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 24 март куни тадбиркорлар нафақат рақобатчилар, балки мижозларни ҳам ғойибона «чиғириқ»дан ўтказишига тўғри келади. Агар реклама бизнесига эга бўлсангиз, штатларни яна бир бор кўздан ўтказинг. Балки янгилаш керакдир? Қариндошлари билан сен-менга борганлар ярашишга ҳаракат қилмасалар ҳам бўлади. Қариндошларнинг ўзи ким ҳақ, ким ноҳақлигини ажратиб кўрсинлар. […]
1. Махсус рухсатномасиз фуқароларнинг вилоятлараро кўчиши тақиқланади; 2. Озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектлари ёпилади; 3. Оммавий тадбирларни (10 кишидан ортиқ) ўтказиш тақиқланади; 4. Ҳукумат эпидемияга қарши курашиш мақсадида тадбиркорларнинг мулкидан фойдаланиши мумкин; 5. Бизнес ҳукуматдан кўрсатмалар олиши мумкин; 6. Ҳукумат тиббий маълумотга эга фуқароларнинг умумий сафарбарлигини эълон қилиши мумкин; 7. […]
Миср қуролли кучлари генерали Холид Шальтут куни кеча коронавирус юқтириш оқибатида оламдан ўтди. Шу ҳақда мамлакатдаги «Al-Ahram» газетасида хабар чоп этилган. Газетада ёзишларича, генерал Шальтут Миср муҳандислик қўшинлари сув ресурслари бошқармасини бошқарган ва шу билан бирга мамлакатда коронавирус профилактикаси ишларида фаол иштирок этган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 март куни яна 33 киши коронавирус […]
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг расман хабар беришича, республикада коронавирус юқтирганлар сони 45 кишини ташкил этмоқда. Бунга қадар 23 мартдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти, йўналишли таксилар ҳаракати вақтинча тўхтатилиши маълум қилинган. Тиббиёт персонали учун махсус дезинфекциядан ўтган тнаспорт воситалари ажратилиши айтиб ўтилган. centralasia
Сурия соғлиқни сақлаш вазири Низор Язижийнинг расман маълумот беришига кўра, Сурияда ҳақиқатан илк коронавирус юқтирган одам аниқланди. У бошқа бир давлатдан кириб келган 20 ёшли қиз экан. 22 март куни Сурия вазирлар маҳкамаси коронавирусга қарши кураш доирасида мамлакатдаги жамоат транспорти ва йўналишли таксилар ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қилганди. Бунга қадар, аниқроғи, 14 март куни […]