Куни кеча Эрон президенти маъмурияти қошидаги мувофиқлик кенгаши аъзоси Саййид Муҳаммад коронавирус туфайли оламдан ўтди. Бунгача Эроннинг Ватикан ва Мисрдаги собиқ элчиси Ходи Хусравшоҳийнинг шу вирусни юқтириш оқибатида ўлим топгани ҳақида хабар тарқатилганди. Ҳозирда мамлакат вице-президенти, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва икки нафар парламент аъзоси коронавирус юқтириб, карантинга туширилган. Эрон парламенти айнан шу вирус […]
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида полициячилар тарафидан олиб борилган навбатдаги рейд натижасида учта меҳмонхона типидаги фоҳишахона сиқувга олинди. Уларда енгилтабиат аёллар, яъни, фоҳишалар доимий тарзда яшаб, танасини бегона эркакларга сотиш билан шуғулланиб келган. Ачинарлиси, фоҳишаларнинг уч нафари ўзбекистонлик аёллар бўлиб чиқди. Уччала меҳмонхона эгалари ҳам жавобгарликка тортилди. Шу йил 11 феврал куни ҳам фоҳишаларга қарши худди […]
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг февраль ойи учун рейтингини эълон қилди, дея хабар беради «GoSport». Унга кўра, рейтингда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) бу сафар ўтган ойдагига нисбатан бир поғона юқорилади ва 2-ўринга жойлашди. Бу орқали Исроил WBA йўналишининг иккинчи даражали жаҳон чемпионлик камари (Regular) учун биринчи […]
4 март куни Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун лицензион турнир старт олади. Аввалроқ, мусобақада иштирок этадиган боксчиларимиз таркибини эълон қилдик. Бугун мусобақанинг қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси баҳсларни қуйидаги боксчиларга қарши бошлайди: -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Сайид Муҳаммад (Покистон) / Алдомс Сугуро (Индонезия) -57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов […]
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳакамлик қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда Coca Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамлиги ҳам кўриб чиқилди. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташевнинг ушбу учрашувдаги фаолияти ЎФА ҳакамлар қўмитаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди. Бунинг натижасида бош ҳакам томонидан ўйин тизгини қўлдан чиқарилгани ва интизомий қарорларидаги хатолари сабабли 1 ой муддатга […]
“Fight Nights” чемпиони қозоғистонлик Жалгас Жумагулов UFC билан шартнома имзолади. У энг енгил вазн дивизиони вакили ҳисобланади. 31 ёшли ММА’чининг рекорди эса 13 ғалаба (6 нокаут), 3 мағлубиятга тенг.
Сурия ҳукумат армияси Идлиб вилоятига қарашли Саракиб шаҳрини Туркия қўшинлари қўллаб-қувватлаб келаётган мухолифатчи жангарилар отрядидан тортиб олди. Шу кунгача шаҳар уларнинг назоратида бўлиб келган. Ҳозирги пайтда Сурия армияси аскарлари қўлга киритилган шаҳарда «тозалов» ишларини олиб бормоқда. Шубҳасиз, тозалов душман қарши ҳужумга ўтган тақдирда яна ғалаба қозонишда ҳукумат армиясига ёрдам беради. Саракиб феврал ойи охирида […]
Жанубий Африканинг Лимпопо вилоятида шохдор қарға овга чиққанди. Майсалар орасида «бақироқ гадюка» заҳарли илон турини кўриб қолди. Қарға шерикларига бир қараб қўйди-да, илонни зимдан кузатди. Афтидан бақиришни бас қилишига умид боғлади. Жағи тина қолмагач, югуриб бориб узун тумшуғи ёрдамида илонни кўтариб олди-ю, тириклай ютиб юборди. Эслатиб ўтамиз, «бақироқ гадюка» деб номланган бу илон турининг […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун сизни айрим кимсалар таъқиб остига олиши мумкин. Сиз ҳам жавоб сифатида уларни кузатинг. Ажаб эмаски, асл ниятлари шундан кейин ошкор бўлса. Тадбиркор бўлсангиз, бундай кимсалардан сақланишингиз керак. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этганингиз учун сизни яқинларингиз олқишлашлари мумкин. Жуфтингиз билан орадаги муносабатлар бироз совуқлашган […]
Кеча, 1 март куни илк бор Марказий ҳарбий округга қарашли Ўзбекистондаги энг катта полигон – “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонига Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов бошчилигида Сенатор ва депутатлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди. Ҳарбий либосдаги Сенатор ва депутатларга Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов ҳамроҳлик қилди ва полигонда […]
ШОИРНИНГ МУҲАББАТИ * * * Шоирасини жонидан ҳам ортиқ севиб қолган, қоронғи тунларда осмондаги ой-юлдузларга термилганча фақат шоирасига атаб шеърлар битишдан тийила олмас, деярли телба қиёфасига кириб бўлган шоир романтик учрашувига ҳадеганда ўзгалар халал бераверишидан куйганди. Шоираси билан ширин-ширин суҳбатлар қуришга ошифта бўлиб турган маҳал шоираси йўлидан чиқиб қолди. Азбаройи тўлқинланиб […]
Ҳеч ким бизга буни ўргатмаслиги ачинарли. Нью-Йоркдаги Стонй Брук Университетининг психологи Жоан Давила романтик компетенцияни, соғлом муносабатларнинг ишлашини ва ривожланаётган фаровонликни ўрганади. Бу муносабатларнинг барча босқичларида самарали ҳаракат қилиш қобилиятидир: эҳтиёжларингизни тушуниш, муносиб шерикни танлаш, кучли муносабатларни ўрнаниш ва носоғлом муносабатларни тўхтатиш. Тадқиқотни таҳлил қилгандан сўнг, Девила романтик компетенциянинг учта асосий қобилиятини аниқлади. 1. Таҳлил... Читать дальше...
Коронавирус Европанинг яна иккита давлатига кириб борди Бугун, 2 март куни Андоррада коронавирусга чалиниш ҳолати илк бор кузатилди. Бу ҳақида ҳукумат маълумотларига асосланиб, «El Periodic» газетаси хабар бермоқда. “Андорра Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ҳолати бўйича протоколларни фаоллаштирмоқда. Соғлиқни сақлаш органи вакилларининг тасдиқлашича, 20 яшар бемордан олинган ташхислар ижобий натижа чиқарган”, дейилади хабарда. Газетанинг ёзишича, инфекция […]
Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими якшанба куни мухолифат назоратида бўлган Идлиб осмонида учаётган сурияликларнинг иккита қирувчи самолётини уриб туширди. Хабарларга кўра, учувчилар катапульта қилинган ва омон қолишган. Шунингдек, Туркия суриялик ҳарбийларнинг Ҳалабдаги аэродромига зарбалар йўллаган ва эндиликда аэродром «фойдаланиш учун яроқсиз» аҳволга келган. Бу аэродром орқали турк ҳарбийларига ҳужумлар уюштирилганди. Айни вақтда Сурия Идлиб ҳаво […]
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 3 март куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб, […]
Рэпер Серега (тўлиқ исми-шарифи Сергей Пархоменко) нинг собиқ рафиқаси Полина Ололо рэперни бола ўғирлаганликда айбламоқда. — Менинг ўғилларим Марк ва Платонни Серега ўғирлаб кетган, — дейди аёл. — Энди улар билан юз кўришишдан ҳам маҳрум этмоқда. Болаларимнинг айтишича, отаси уларни қийноққа солаётган экан. Гречканинг устида соатлаб туришга мажбур этаркан, кечалари ўзларини ёлғиз ташлаб кетаркан… […]
Жорий йилнинг 28 февраль куни “YouTube” ҳамда ижтимоий тармоқларда “Тезкор видео: Қашқадарёда катта жанжал, ноҳақлик тугамайдими бу нимаси? Президентга мурожаат” номли хабар чиқди. Мазкур хабарда, Бюронинг Қамаши туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро Қобилова Муҳтарамнинг турар-жойидан чиқарилганлиги ҳақида маълум қилинган. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2019 йил 2 май кунидаги ижро варақасига асосан даъвогар […]
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Токио ва Римга бўлган иккала йўналишдаги қатновларининг вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар бермоқда. Бундан ташқари компания Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси […]
Давлат статистика қўмитаси 2020 йил февраль ойи учун истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълумот берди. Фото: «Дарё» Қайд этилишича, 2020 йилнинг дастлабки икки ойи давомида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,4 фоизга ўсди. 2019 йилнинг февраль ойига нисбатан нархлар ва тарифлар 13,5 фоизга ошди. Йирик гуруҳлар кесимида нархларнинг ўзгариши натижаларига кўра, нархлар ва тарифларнинг ошиши […]
Хонанда Шаҳзода ОАВга берган интервьюсида тақиқда бўлган йиллари, оиласи ва ижоди ҳақида гапирди. Хонанданинг айтишича у отаси сабабли сиёсий тақиққа тушган. «Биз сиёсий тақиққа тушдик ва уни енгиб ўтдик», – деди хонанда. Шаҳзода журналистнинг «Отангиз билан боғлиқми?» деган саволига «Ҳа» деб жавоб берди. Суҳбат давомида хонанда отаси фалсафа фанлари доктори эканини айтиб ҳозирда отаси ва […]
Мирзо Улуғбек ҳиёбони Ботаника боғи Япон боғи ва унинг атрофлари Амир Темур майдонидаги магнолиялар Экопарк Анҳор бўйи Дўрмон
Ўз манфаатларини барча нарсадан устун қўйиб, божхона қоидаларини бузишга уринаётган шахсларнинг қилмишлари вақтида фош этилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга ўзининг “Лексус RX 330” автоуловида чиқиб кетаётган фуқаро Б.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар […]
Ижтимоий байрамларни нишонлаш ва ушбу байрамлар билан инсонлар ўзаро бир-бирларини табриклаши юзасидан вақти-вақти билан турли қарашлар юзага келади. Кимдир уни дунёвий байрамлар сифати қаралиши ва динимиз бундан ман этмаслигини таъкидласа, яна кимдир ушбу байрамларни нишонлаш динимизда жоиз эмаслиги, уни нишонлаган киши гуноҳкор бўлишини айтади. Аслида, ўз номи билан ижтимоий дея юритилувчи мазкур байрамларни динга нисбат […]
«Толибон» вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Дохада «Толибон» ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашиб Афғонистондаги тинчликпарвар сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди, деб хабар қилмоқда ТИВ. Учрашувда Толибон вакили Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли афғон можароси яна халқаро ҳамжамиятнинг... Читать дальше...
Коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 1 март кунидан Афғонистон ва Эрон билан авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилди Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон ва Италияда бўлиб турган ёки мазкур давлатларга боришни режалаштираётган фуқароларга маълумотнома билан чиқди. Қайд этилишича, COVID-19 коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат Транспорт […]