Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.
Ўзбекистонда Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилди. У мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.
ИИВ Қашқадарёда алдов йўли билан юзлаб фуқароларнинг салкам 6,5 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар қидирилаётганини маълум қилди. Уларга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.
Ҳар йили 9 февралда давлат арбоби, шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллуд куни нишонланади. Ўзбекистонда унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган, номи кўчаларга ва Тошкент метросидаги бекатлардан бирига қўйилган. «Газета.uz» ушбу бекат қурилиши тарихини унинг меъмори тилидан ҳикоя қилади.
Тошкент халқаро аэропортида терминални кенгайтириш ишлари сабаб кузатувчиларнинг жўнаб кетиш залига кириши чекланди. Йўловчиларни тушириш/олиш учун терминал олдида эстакада ўрнини босувчи алоҳида йўлак ажратилди. Эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади.
Сенат пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби ҳам белгиланмоқда.
Тошкент фотосуратлар уйида Фоторассомлар шуъбаси аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси очилди. 4 хонадан иборат экспозиция залида 100 дан ортиқ ижодкорларнинг 800 га яқин ишлари қўйилган. Кўргазма 13 февралгача давом этади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияси бекор қилинган хусусий ОТМларнинг талабалари ўқишни бошқа университетга кўчириши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозиргача 5 та хусусий университетнинг лицензияси бекор қилинган, 1 тасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.