Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди. Улар чегара ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат 2017 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомини берганди. Uzbekistan Airports маҳаллий аэропортларда мазкур гувоҳномалар қачондан тан олина бошланиши ҳақида изоҳ бераркан, ҳозирда идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланаётганини билдирди.
«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг «Брентфорд» клубига ижара асосида ўтди. У Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин.
Энди «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилади. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади. Молия вазирлигига кўра, «SIM картани ким ишлатаётгани аҳамиятсиз, у кимнинг номидалиги муҳим». Батафсил.
Асака туманида кўп йиллик 6 туп чинор дарахти кесилиши оқибатида табиатга 317 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Таиландга қарши ўйиндан мамнун эканини айтди. Шунингдек, терма жамоадаги жароҳат олганлар, Осиё Кубоги чорак финалида Қатар билан бўлажак учрашувдан умидлари ва тактика танлаш ҳақида гапирди.
Ўзбекистонда зарур иш стажи йўқ кексалар, ногиронлиги бўлган болага қаровчи вакиллар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг нафақаси миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди. Аввал бу миқдор 608 минг сўм эди.
Қозоғистон парламенти аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги (маиший) зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатда калтаклашга ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг иш фаолиятига оид тасвирларни уларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. «Газета.uz» ушбу тартиб бўйича аҳоли орасида сўровнома ўтказди.
Шўрчи туманида бир йўналишда ҳаракатланган машиналарнинг бири чапга бурилиши оқибатида ЙТҲ юз берди. Оқибатда автомобиллар 3 пиёдани уриб юборди, 10 ёшли бола турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Шўрчи туманида йўловчи поезди темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra`ни уриб юборди. Оқибатда машинада бўлган 5 киши вафот этди, 2 киши шифохонага ётқизилди.