Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 672 нафари соғайди. Жумладан, 323 нафари Тошкент шаҳридаги 18 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 148 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Сурхондарёда, 29 нафари Андижонда, яна 29 нафари Сирдарёда, 19 нафари Фарғонада, 17 нафари Наманганда, 14 нафари Қашқадарёда касалликдан фориғ бўлди. Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа […]
Афсуски, шу йилнинг 29 июль куни мамлакатимизда 692 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 96 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. […]
2020 йил 29 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 585 (+211) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Сурхондарё вилоятида, 34 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 19 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Эътиборли […]
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О. Х. (аёл) 15-18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси реанимация бўлимида «2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония» ташхиси билан стационар шароитида даволанган. 18 июль куни беморда «COVID-19» тасдиқлангач, Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада унга «COVID-19» инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония […]
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 48 ёшли Х. М. (эркак) 13 июль куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига оғир аҳволда ётқизилган. Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилик асоратлари билан кечган. […]
Диетологларнинг фикрича, кимёвий моддаларга бой қовун инсон саломатлигининг кушандасидир. Ундай қовунни яхшисидан ажратиб олиш қийин эмас. Химикат билан пишган қовуннинг ичи қаттиқ бўлади. Ундай қовун гемоглабиннинг ҳаракатини тўхтатади. Тери нафас олишдан тийилади. Организмда моддалар алмашинувига путур етади. Бундан ташқари, ошқозон хасталиклари билан оғриганларга қовун истеъмоли тавсия этилмайди. Энди, дориланмаган қовуннинг фойдаси ҳақида икки оғиз […]
Болливуд юлдузи Айшвария Рай ва унинг қизи Арадҳя коронавирусдан соғайиб, касалхонадан чиқди. Бу ҳақда актрисанинг қайнотаси Амитабҳ Баччан «Instagram» саҳифасида маълум қилди.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани Хонобод МФЙ Ширинбулоқ аҳоли яшаш масканида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида маҳаллий фуқаро 1988 й.т. “Ш.А.”10 кг 130 г “опий” ва 19 кг 74 г “гашиш” моддаси билан ушланди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик моддасини унга тожикистонлик таниши Ўзбекистон – Тожикистон ўртасидаги чегара сим тўсиқлари остидан ўтказиб берган. Муқаддам […]
“Ассалому алайкум азизларим! Бугун барча FM радио тўлқинларида катта премьера! Кўп минг сонли мухлисларимизнинг талабларига биноан рус тилидаги «Надо ли» таронасини Ямин Банд йигитлари билан куйладик. Премьерадан сўнг барчанинг фикрларини кутиб қоламиз”, деб ёзди у “Instagram” саҳифасида.
Охирги пайтларда олиб борилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёш, аломатларсиз касаллик ташувчилар вирус тарқалишида илгари ўйлагандан кўра кўпроқ роль ўйнаши мумкин. Бу ҳақда «Deutsche Welle» нашрига асосланиб, «Daryo.uz» хабар бермоқда. Америкалик мутахассислар, Хитойда COVID-19’нинг симптомсиз ташувчиси бўлган аёл ўз уйининг лифтида бир неча дақиқа ичида 71 кишига касаллик юқтиргани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, аёл март ойида […]
????2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 (+276) нафарни ташкил этмоқда. ????Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари […]
Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари коронавирусдан энг самарали ҳимояловчи ниқоб турини маълум қилишди, деб ёзмоқда «Kun.uz». «ScienceDaily» нашрининг маълум қилишича, тадқиқотчилар уч турдаги ниқобни ўзаро таққослашган: қўлбола усулда тайёрланган бир қатламли, икки қатламли матоли ва уч қатламли жарроҳлик ниқоблари. Мутахассислар тажриба учун махсус ишлаб чиқилган ёруғлик-диодли ёритиш тизими ва муайян турдаги ниқобни таққанда сўзлашиш, аксириш […]
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Наталья Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганида қўлга тушди. Номаълум аёл бу ноқонуний савдо ҳақида Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилгач, Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар. Натижада Наталя Ф. у билан бирга яшовчи 24 ёшли […]
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича саволларга жавоб қайтарилди: 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Эмизадиган аёл коронавирус бўлса, боласини эмизмайдими? ???? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, эмизадиган аёл коронавирус касаллигига чалинган бўлса, у барча гигиеник қоидаларига риоя этган ҳолда, боласини эмизиши мумкин. ???????? […]
Кейинги пайтларда Фаластиндаги мусулмонларга қарши кайфиятга асосланган еврейлардан иборат жиноий гуруҳлар кўпайиб қолган. Улар асосан мусулмонларга тегишли мачит, уйларга ўт қўйиш, уйлар, бинолар деворларига мусулмонларни ҳақоратловчи сўзларни ёзиб қочиш билан шуғулланмоқда. Фаластин ҳукумат раҳбарларининг гапига қараганда, бу гуруҳларни айнан Исроил давлати тепасида турган корчалонлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда. Хайриятки, маҳаллий аҳоли вакиллари мачитга ўт қўйилганини […]
Фожиа шу йил 27 июль куни соат тахминан 13:00 да Хазар туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Қаровсиз қолган бўлса керакки, 4 яшар гўдак сут қайнаб турган қозонга тушиб кетган ва даҳшатли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Афсуски, врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, жароҳатлар ўз сўзини айтди. Болакай касалхонада вафот этди.