Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 59 ёшли фуқаро Б. С. (эркак) да 9 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Тиббиёт муассасасида унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик нефропатия, сурункали буйрак етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси […]
2020 йил 17 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15607 (+125) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 35 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, […]
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 55 ёшли фуқаро А. Х. (эркак) да 5 июль куни «COVID-19» тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Шифохонада унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, беморда […]
Бухоро туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимида Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби аҳволи таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, туман халқ таълими бўлимининг 23 нафар ўқитувчилари олдида жами 106 миллион 301 минг сўм миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларидан бўлган қарздорлик мавжудлиги аниқланди. Жумладан, тумандаги 51-сонли умумтаълим мактаби масъул ходими […]
Самарқандда сохта пайғамбар чиқибди. «Коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак» демоқда. Бу каззобга умуман ишонманг. Бундай ёлғончиларга қонунда ҳам жавобгарлик бор албатта. Тегишли ташкилотлар ҳолатни ўрганиб чиқишади деган умиддамиз.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган «Уз ГАИ. Платный проезд со стикером через блок-пост» сарлавҳаси остида тарқалган видео-тасвир юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумоти Видео тасвирда Коронавирус инфекциясини Сирдарё вилояти ҳудудидига кириб келишини олдини олиш мақсадида Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил […]
20 — 26 ИЮЛЬ КУНЛАРИГА БЕЛГИЛАНГАН РЕЙСЛАР ЖАДВАЛИ: 20 июль Сеул — Тошкент — Сеул 20 июль Тошкент — Москва — Тошкент 22 июль Москва — Тошкент — Москва 22 июль Тошкент — Дубай — Тошкент 23 июль Тошкент — Минск — Тошкент 24 июль Тошкент — Истанбул — Тошкент 23-24 июль Тошкент […]
БАНГЛАДЕШДА ФАҚАТ ФОҲИШАЛАР ЯШАЙДИГАН ШАҲАРЧА БОР Бангладешдаги Давлатдия илгари ҳам яширин исловотхона, яъни, фоҳишахоналардан бири бўлган. Бу ерларда шариат қонунлари ҳукм суриши сабабли бузуқликка мойил бандалар бекитиқча ўзининг ҳаром амалларини давом эттирган. Афсуски, бора-бора шаҳарча тўлиқ фоҳишалар маконига айланди. Энди бу ерда хонадон йўқки, фоҳишаликка мойил бўлмаса. Ачинарлиси, шаҳарчадаги қизлар 10-11 ёшга […]
* * * Боғчага қатнаб, мактабга чиқиш арафасидаги қизалоққа онаси тушунтиряпти: — Боғчада фақат ўйнардинг, қизим. Лекин мактабда меҳнат қилишинг керак бўлади. — Меҳнат? Ойижон, унда ўша мактабга ярим ставкага ишга кириб, қолган вақтимни боғчада ўтказаверсам бўлмайдими? * * * Жуҳуд аёл дугонасига деди: — Ишонасанми, ёмон туш кўрибман. Гўё […]
Тожикистон шимолида жойлашган Гузн қишлоғида яшовчи, икки фарзанднинг онаси бўлмиш 23 ёшли аёл (исми-шарифи сир тутилган) оилавий жанжаллардан сўнг ўзини осиб қўйди. Ота-онаси зудлик билан суд тиббий экспертиза ўтказилишини талаб қилмоқда. Сабаби, улар қизининг жонига қасд қилишини етти ухлаб тушида кўрмаган. Демак, ўзини осишгача бориши учун жиддий сабаб бўлган. Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда 2019 […]
Хитойлик мактаб ўқувчиси бир кунда 22 соатлаб компьютер қаршисида ўтирган ҳолда вақт ўтказарди. Болалар компьютер қаршисида нима ҳам қиларди. Ўйин ўйнашади албатта. Афсуски, хитойлик болакайнинг саломатлиги фавқулодда ёмонлашиб қолди. Шифохонага олиб боришганда, врачлар у ишемик инсультга учраганини айтишди. Ота-онасининг айтишича, улар доим фарзанди компьютер ёрдамида дарс тайёрлаяпти деб ўйлашар экан.
Гарчи ўзга давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик Халқаро қонунларда йирик ҳарфлар билан ёзиб қўйилган бўлса-да, зўравонликка ўрганган Америка яна Хитойга қарши янги иқтисодий ҳужумларни бошлади. Президент Дональд Трамп Хитойга нисбатан янги санкциялар эълон қилинганини айтиб ўтди. Американинг яқин иттифоқдоши бўлмиш Англия ҳам Хитойга қарши санкциялар қўллашни бошлади. Лекин Хитойдагилар бу санкциялардан сира чўчимасликларини баён этишди […]
Республика ҳукуматининг расман хабар беришига кўра, юртимизда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини кеза бошлади. Худди шу ҳақдаги маълумот Тошкент шаҳар ҳокими ва соғлиқни сақлаш вазирига нисбатан эълон қилинган ҳайфсан ҳужжатига тиркаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, куни кеча президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган мажлисда давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга […]