2020 йил 14 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14085 (+92) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафар Самарқанд вилоятида ҳамда 27 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Айни пайтда юртимизда 8327 (+297) нафар коронавирус инфекциясига […]
Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлик кўрсаткичи бўйича янги рекорд қўлга киритилди. Унга кўра, пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 29 нафар, Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида 38 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 41 нафар, Вирусология илмий текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида 5 нафар, 3-сон туғруқ комплексида […]
Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К. А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С. А. тана ҳарорати 38 С гача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Беморлардан «COVID-19» инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам […]
* * * — Сен бола бекорга айтганимни қилмадинг, — деди у бошини эгган кўйи асабий оҳангда. — Пулинг бўла туриб қизғондинг. Тўғри, сендан қачонлардир хабар олмадим, ота-боладай тез-тез кўришиб турмадик. Хўш, бунгаям мен айбдорманми? Йўқ, ҳаммасига онанг айбдор, онанг! Ўша сенларни менга қарши қўйган. Мени ёмонлаган, бўлмағурдан олиб, бўлмағурга солган. Йў-ўқ, […]
Ижтимоий тармоқлар ва “Telegram” каналларида Республика махсус комиссияси номидан тарқатилаётган карантин чеклов тартиби 2020 йилнинг 15 июлидан 1 августига қадар кучайтирилаётгани ва янги тартиб жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВГА Тошкент вилояти, Қибрай тумани, УЗНИИЖ кўча, “Қизил Шалола” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан ОЧИҚ ХАТ Ҳурматли президент! Биз юқорида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйларда яшовчилар шуни маълум қиламизки, уйларимизда анча вақтлардан бери ичимлик суви асосий муаммога айланиб қолган. Бизларга водоканалдагилар фильтрланмаган лойқа сувни бериши етмай, […]
Chevrolet компанияси 2002 йилдан буён конвейрдан чиқиб келаётган Aveo моделини ишлаб чиқаришдан олади. Сўнгги нусха АҚШда жойлашган заводдаги ковейрдан октябрь ойида чиқади, деб хабар беради Motor1. Мазкур модель АҚШда Sonic номи остида сотувга чиққан. Aveo/Sonic моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида бундан икки йил олдин маълум бўлган. Компания енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни йиғиштириб, унинг ўрнига асосий эътиборни кроссовер, йўлтанламас […]
Porsche Cayenne Turbo’ни бу каби тезликка чиқариш учун HGP тюнинг-ательеси мутахассислари кроссовер двигателини модификация қилган. Улар 550 от кучига эга 4,0 литрли «битурбосаккизлик» қувватини 962 от кучига қадар кўтарган. Cayenne Turbo’ни синовдан ўтказиш учун чекланган тезлик режими мавжуд бўлмаган немис автобанидан фойдаланилган. Оғирлиги 2385 килограммга тенг тюнинг қилинган Porsche Cayenne Turbo 100 км/соат тезликка 3,1 […]
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва вазирлар кенгаши Хитойнинг Huawei компаниясига 2027 йилгача мамлакатда 5G тармоқлари ўрнатишда қатнашишни тақиқлади. Бу ҳақда Sky news телеканали хабар берди. Ушбу қарор Буюк Британия миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида қабул қилинган. Телеканалнинг қайд этишича, бундай қарор қабул қилинишига АҚШнинг май ойида Huawei’га қарши жорий этган санкциялари таъсир кўрсатган. Рақамлаштириш, маданият, […]
Бугун ўзбек санъатида яна бир санъат арбоби, ўзининг такрорланмас роллари билан бутун кино ва театр ихлосмандларининг юрагидан жой олган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди. Абдураим Абдуваҳобов 1963 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Истеъдодли актёр «Шум бола», «Суюнчи», «Муҳаббат синовлари», «Назира» сингари кўплаб фильмлар, шунингдек, «Шайтанат» телесериали ҳамда Ўзбек Миллий Академик […]
Пайғамбаримиз туғилишларидан салгина олдин баъзи ҳижозлик[4] араблар тижорат сафарларида аҳли китобларнинг холис олимларидан ҳамда ўша пайтда жинлари орқали осмондаги фаришталардан хабар ўғирлайдиган айрим коҳинлардан “Муҳаммад исмли охирзамон пайғамбарининг Ҳижоз ўлкасидан чиқиш вақти яқинлашди”, деган хабарларни эшитишади ва ўша пайтда туғилган ўғил болаларга, ажабмас мана шу фарзандимиз пайғамбар бўлса, деган умид билан “Муҳаммад” деб исм қўйишади. Бу […]
«Кўчишни истаган барча — ёш-қари, катта-кичик, ҳеч ким кўрқмасин. Сизга зарар етказмаймиз». 1995 йили 11 июль куни Босния-Герцоговинадаги Сребриница шаҳрига кирган серб кучлари мусулмонларга худди шундай дейишганди. Аммо икки ҳафта ичида улар 8 минг нафардан кўпроқ мусулмон ўғил болалар ва эркакларини ўлдиришди. Европа тупроғида Иккинчи Жаҳон Урушидан бери бундай қиғинбарот бўлмаганди. Серб кучлари қўмондони […]
«Бизни далада оч-наҳор яшаётганимизни ҳамма билиб бўлган. Шунга трассадан қандай машина ўтса, бизга нон, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-чеваларгача эҳсон қилиб кетишяпти» — дейди ўзбекистонлик муҳожирлар… НОН УЧУН ЮЗЛАБ ОДАМЛАР НАВБАТДА Россия — Қозоғистон чегараси яқинидаги юзлаб ўзбекистонликлар ўтган-кетган йўловчи машиналар бераётган егуликлар билан кун кўрмоқда. Оренбург ва Самара вилоятлари ҳудудларида чегаралар очилиши ёки […]
Россиянинг Амурск областида асосан ўзбекистонлик ва қирғизистонлик бўлган «Газпром» ишчилари ғалаён кўтаришди. Ойлигини тўлиқ ололмаётганидан шикоят қилган ишчилар завод мулкига зиён етказган ва тартибни сақлаш учун келган ОМОН махсус кучларини олдига солиб қувган. Душанба куни ижтимоий тармоқларда Амур газни қайта ишловчи завод қурилишидан видеолар тарқай бошлади. Видеоларни тизиб чиққанда асосан ўзбек тилида гапирувчи ишчилар […]