Сирғали туманида яшовчи Наима Остонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил 1 декабрь куни эрталаб ишга кетаётганида фирибгарга дуч келишини ва бу воқеа бошига жиддий ташвиш келтиришини қаёқдан билибди, дейсиз? Афсуски, шундай бўлди. Буни қарангки, ўша куни эрталаб Шаҳрисабз туманида яшовчи, 21 ёшли Мастура Дўлтаева воҳадан пойтахтга етиб келганди. Соат эрталаб 08: 00 ларда у Сирғалидаги […]
ҲЎКИЗМИЯ (ҳажвия) Хосият «ҳакка» (лақаби шунақа) нинг худодан тилаб-тилаб олган эри Мирзақул мироб аварияга учради-ю, ҳаммаёқнинг тўс-тўполони чиқди. Айтганларнинг айтгани рост бўлса, мироб машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган экан. Бошқа бир машина келиб уларга урилганда, мироб калласи билан олд ойнани тешиб чиқиб кетибди. Мана, энди бир олам муаммо пайдо бўлди. Айтган дўхтирларнинг айтгани […]
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Ўртасарой» карантин мажмуасида сақланаётган шахсларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди. Ўзи тасвирда кўринмаган видео муаллифи «Ўртасарой» карантин мажмуасида сақланаётган одамлар 17 кундан бери ушлаб турилганини, белгиланган муддат якунига етган бўлса-да рухсат берилмаганини айтади. «Йигирманчи [июнь] куни келдик. Бугун 18 кун бўлди. Кеча «обед»дан бери ҳеч ким бизга […]
2020 йил 8 июль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган П. М. ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди. Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор […]
2020 йил 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447 (+188) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси […]
Дунёга донғи кетган юлдузлар деярли ҳеч нарса қилмасдан ҳаддан зиёд гонорар олишлари мумкин. Қай тариқа қамоқхонада жазо муддатини ўтаётиб уч миллион доллар ишласа бўлади? Майкл Жексоннинг ҳисоб рақамига қўшиқчининг ўлимидан 9 йил ўтиб қанча пул тушган? Қуйида ана шундай ақл бовар қилмасдек бўлиб туйиладиган воқеалар ҳақида ҳикоя қиламиз. Жастин Тимберлейк машҳур жинглдан бор-йўғи «Па-ба-па-па-паааа…» нақоратини […]
Эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ОТМга имтиҳонлар сурилиши мумкинми? Давлат тест маркази директори Маджит Каримов: Бу жараённи олдиндан айтиб бўлмайди. Тест — ОТМга кириш ун ўтказиладиган синов. Юқори курсларнинг дарсини вақтлироқ бошлаш мумкин. 1-курсларни октябрда бошлаш мумкин. Республика махсус комиссияси вазиятга қараб таклифлар асосида қарор қабул қилади. ОТМга тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин эмас. Комиссия қарори билан […]
Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. (аёл)нинг жорий йилнинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан “COVID-19”га намуна олинган ва инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган. Бемор даволаниш жараёнида мутахассислар томонидан бир неча […]
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов: ➖ Аввало, дарслар онлайн бўлиши тўғрисида расман маълумот берилдими?! Яхши ният қилайлик, вирусдан қутулайлик. Бошланғич таълимда дунё миқёсида онлайн мактаб тажрибасчи ўзини оқласа, аллақачон шу тизимга ўтиларди. Онлайн тизим бўлмасин. Ҳозирги ҳолатдан кўриниб турибдики, сентябрга келиб, вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди. Хавфсизлик чоралари кўрилса, эпидемиологик вазият ёмонлашмаслиги тўғрисида ҳам ёндашувлар […]
Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. (эркак)ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган. 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва “COVID-19” инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган. Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у […]