Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи А. (эркак киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмасдан, уй шароитида даволаниб юрган. 43 ёшли беморга «Икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 2-даража, семизликнинг 3-даражаси» ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи […]
2020 йил 6 июль соат 17: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10284 (+141) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар […]
Тошкент-Истанбул-Тошкент Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади. Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги […]
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, коронавирус инфекциясининг дунё мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалиши янада шиддатли тус олмоқда. ????Жумладан, бизга қўшни мамлакатларда ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилганлар сони кескин кўпайиши натижасида, тиббиёт тизими катта босим билан ишламоқда, жой ва дори-дармон тақчиллиги юзага келган. ????Юртимизда ҳам охирги кунларда аҳоли орасида касаллик қайд этилиши сезиларли даражада […]
Қадим-қадим замонда, Хитойнинг мўъжаз қишлоқларидан бирида бир йигит яшар экан. Унга 36 ёшида жуда бойиб кетишини башорат қилишибди. Йигитнинг ота-онаси ва бутун қишлоқ аҳли бу хабардан ғоят суюнишибди. Йигитнинг ота-боболари боғбон ўтган эканлар. Лекин йигит ҳеч бир ҳунар ўрганмабди. «Куч ва вақт сарфлаб нима қиламан? Ахир барибир бой бўламан-ку!» Умрини шу тарзда, ота-онасининг қарамоғида ўтказаверибди. […]
Чунки у: — автомобиль сотиб олмайди; — бензинга пул сарфламайди; — таъмирлаш устахоналари хизматларидан фойдаланмайди; — суғурта қилмайди; — пулли тўхташ жойларидан фойдаланмайди; — Семизлик хасталиги билан касалланмайди, доим соғлом ва шу сабабли дори сотиб олмайди; — Шифокорларга иши тушмайди!
Илк марта она бўлиш арафасида турган актриса Асал Шодиева «Қодирхон» сериалида суратга тушди, деб хабар берди «Daryo.uz». Сериал тақдимоти тез кунда болиб ўтади. Ушбу сериалда қатор таниқли актёр ва актрисалар, хусусан, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Мирза Азизов, Боир Холмирзаев, Муқаддас Холиқова, Мунаввара Абдуллаева ва Гулчеҳра Носировалар турли образларни гавдалантирган. «Қодирхон» сериалига саундтрекни таниқли хонанда Мансурхон Нурматов куйлаган.
Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар берилган эди. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига асосланиб хабар беришича, эгизаклар 6 июль куни вафот этган. Эслатиб ўтамиз, М.Ч. исмли аёл 25 июнь куни ҳомиланинг 38 ҳафталиги билан вилоят перинатал марказига мурожаат қилган. 27 июнь куни ундан икки бошли чақалоқ дунёга […]
Коронавирусга қарши фойдаланилаётган «Ковипир» номи остидаги фавипиравир фаол моддаси асосида тайёрланадиган дори воситаси Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири маслаҳатчиси Исажон Султонов айтган маълумотларга асосланиб Kun.uz хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган «Nobel Pharmsanoat» компанияси ҳозирда фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлаган. […]
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 4 июль ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларнинг бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди. ???????????? Ушбу тоифаланишга кўра, Республикадаги 28 та туман […]