*** Мадамин энди ўн уч ёшни қоралади. Бироқ шу ёшдаёқ қалби нафрат, ҳадик, саросима, ўкинч туйғусига тўлиб улгурган. У ўгай онаси Савриниса опадан қўрқади. Ҳар бир илкис ҳаракатидан ҳадиксирайди. Отаси Темирбой тракторчи кечқурун даладан чарчаб уйга қайтса, «Ўгай онам отамга ёлғон-ёшиқларни айтиб мени урдирмасмикан?» дея саросимага тушади. Қоронғи кечаларда Савриниса опанинг зардали […]
Ҳозирги босқичдаги чеклов чоралари олдингиларидан объектив тарзда фарқ қилади. Чеклов чоралари асосан хизмат кўрсатиш соҳаси, умумий овқатланиш шохобчалари, яъни одамлар оммавий тўпланадиган жойлар билан боғлиқ. Иқтисодиёт тўхтаб қолмайди, иқтисодий фаолликнинг умумий пасайиши кутилмаяпти. Аксинча, сентябрь ойига қадар вақтинча фаолиятини тўхтатиб турган корхоналарнинг камида 70 фоиз, йил охирида эса барча корхоналарнинг ўз ишини давом эттириши режалаштрилмоқда. […]
Америка раҳбари Дональд Трамп коронавирус пандемияси бошлангандан бери ҳеч қачон тиббиёт ниқоби тақмаган. Лекин куни кеча Вашингтон яқинидаги ҳарбий госпиталга яраланган ҳарбийлар ҳолидан хабар олиш, коронавирусга чалинганларга қараётган врачлар, ҳавмширалар билан суҳбатлашиш учун тиббиёт ниқобида борди. — Ниқоб тақишнинг ҳам гашти бор, — деди у. — Аммо шу пайтгача ниқоб тақишни хоҳламасдим. Фуқароларга ҳам […]
Эсингизда бўлса, яқинда Америкада ёшлар тарафидан ҳам ғалати, ҳам ўта хавфли тадбир ташкил этилгани ҳақида маълумот бергандик. Бу тадбирни америкалик ёшлар “коронавирус кечаси” деб аташган. Кечани ҳақиқатан коронавирус юқтирган бир эркак ўйлаб топган. Тадбирда иштирок этадиганларнинг ярми коронавирусга чалинганлар, қолган қисми соғлом одамлардир. Хўш, бу нега ўйлаб топилган? Айтишларича, кўпчилик коронавирус мавжудлигига ишонмайди. Шу […]
Бугун ҳар биримиз Республика махсус комиссиясининг карантин чекловларини кучайтириш бўйича қарорини тўғри қабул қилишимиз, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Шу ўринда баъзиларда турли шубҳалар пайдо бўлмоқдаки, вазиятни қуйида изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Давлат ўз мажбуриятларидан воз кечмаяпти, аксинча, жавобгарликни ўз зиммасига олмоқда ва фуқароларни қийинчиликлар олдида ўз […]
Москва кўчаларида мажбурий ниқоб тақиш 13 июлдан бекор қилинади, аммо ижтимоий масофани сақлаш талаби сақланиб қолмоқда. 2020 йил 13 июлдан фуқаролар кўчада бўлганда ниқоб, респиратор ёки нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи бошқа воситалардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиши мумкин. Ниқобсиз юриш 13 июлдан жазоланмайди. Лекин жамоат жойларда масофа сақлаш талаби албатта сақланиб қолади.
Саволингизга санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб беради. — Касалликдан ҳимояланиш учун санитар-гигиеник қоидаларга амал қилишдан ташқари (буларни одамлар ёдлаб ҳам олишди), яна қандай чоралар кўриш лозим? Истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар, овқатланиш қоидалари, керакли дори ва бошқа воситаларни назарда тутяпман. — Албатта, дори-дармон ҳақида гап кетганда фуқаро касаллик юқтирадиган бўлса, ўз […]
2020 йил 12 июль соат 17: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 (+149) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида) 76 […]
Жорий йилнинг 7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 76 ёшли В. Т. (аёл) ва унинг ўғлида «COVID-19» тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлсада, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган. 11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашганлиги сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга «COVID-19»нинг […]
Ушбу касалликка қарши вакцина топилмаган бир пайтда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули – бу фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш орқали вирус тарқалиши йўлларини чеклаш, беморларни аниқлаш ва эпидемия ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича фаол чоралар кўришдан иборатдир. Айни пайтда на Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), на бошқа расмий ташкилотлар вакцина яратилиши […]