Шу йил 31 май куни Ўзбекистоннинг Сўх туманида жойлашган қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Чашма» булоғи ҳудудида икки давлат фуқаролари ўртасида катта жанжал юзага келди. Хайриятки, икки давлатга тегишли маҳаллий раҳбарлар ўз вақтида етиб келиб жанжалга барҳам беришди. Ҳозирги пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган. Жанжаллар бўлмаслиги учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу ҳақда Ўзбекистон чегара қўшинлари вакиллари баён […]
«Подъезд»лар — кўп қаватли уйларга кириш-чиқиш йўлакларида эпидемияга қарши, коронавирусдан ҳимояловчи етарли чоралар кўрилмайди. Шунинг учун вирус у ерда узоқ вақт сақланиб туриши мумкин. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси раисининг биринчи ўринбосари, собиқ Бош санитария шифокори Геннадий Онищенко маълум қилди: («Касалланиш хавфи нуқтаи назаридан подъездни «унутилган жой» деб таърифлайман». Зина тутқичлари, лифт тугмачалари, домофонда […]
«Қизил» ҳудудларда: Риэлторлик фаолияти; Реклама ва маркетинг фаолияти. «Сариқ» ҳудудлар да «қизил» ҳудудларга қўшимча равишда: автомактаблар фаолияти; Давлат ташкилотларида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти. «Яшил» ҳудудлар да «сариқ» ҳудудларга қўшимча равишда: Санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (ҳостеллар бундан мустасно); Спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари […]
Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 77 ҳолатнинг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида тиббий кузатувда бўлган фуқаролар орасидан тасдиқланди. Шунингдек, 34 нафари карантин муассасаларида, 4 нафари (Бухоро вилоятида 3, Тошкент шаҳри 1) аҳоли орасидан ва 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди. Кун давомида 54 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтгача […]
2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 (+40) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари — Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.
Вилоятнинг Пайариқ тумани «қизил», яъни «юқори хавфли» ҳудуд бўлиб, у ерда 28 нафар фуқарода вирус аниқланган. Беморларнинг 11 нафари — тиббиёт ходими, 1 нафари — туман газ идораси ходими, 1 нафари — ИИБ ходими, 3 нафари — мавсумий ишчи, 1 нафари — ҳайдовчи, 1 нафари — тадбиркор, 4 нафари — уй бекаси, 2 нафари […]
* * * Олтинчи сигаретни чекиб бўлаёзганимда кўнглим айниб, ўқчий бошладим. Бошим айланиб, ҳолим қуриб бораётганини ҳис этдим. Шу лаҳзаларда тунги совуқдан оёқларим увишиб, елкаларим қақшаб кетаётганини ҳам сезмасдим. — Демак, томирларимдаги қон қота бошлади, — кўнглимдан ўтказдим еттинчи сигаретни лабимга қистириб. — Чидайман. Яна бир муддат бардош берсам, бас! Ниятимга етаман… […]
Барчага маълумки, шу ҳафтада Американинг жами 75 та шаҳрида норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бунга афроамерикалик Флойд Жоржнинг полициячилар тарафидан қийнаб ўлдирилиши сабаб бўлган. Айрим шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга айланди. Полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар кузатилди. Оқибатда Америка федерал қўриқчилик хизмати ходими ҳалок бўлди. Бир нафар полициячи оғир яраланди. Ўнлаб намойишчилар қамоққа олинди. Тартибсизликлар шу […]
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин яқинда ўзининг ўлгани ҳақида хабар тарқатган Америка нашрларига арзирли жавоб қайтарди. У айтдики, Ким Чен Ин ҳали вери ўлмоқчи эмас. Агар жаноби Трамп ўлимини кутаётган бўлса, билсинки, ўзи сарғайиб адо бўлади. Ким Чен Ин шу билан бир вақтда ўз мамлакатидаги ўсмирларнинг тарбияси ниҳоятда бузилиб кетганини тилга олди. — […]
«Ўзавтосаноат» тасарруфидаги «Research and Development Center» илмий маркази мутахассислари юртимизда мавжуд ўпкани сунъий вентиляциялаш ускунаси прототипини ишлаб чиқара бошлашди. Бу ускуна гипоаллерген материалдан тайёрланган. Уни дезинфекциялаш ҳам қийинчилик туғдирмайди. Ускуна ҳаво намлиги, босими, кислород миқдори ва ҳарорат кабиларни ўз хотирасида сақлаб қола олади. Бундан ташқари, у тозалаш тизими билан жиҳозланган. Келаётган ҳаво фильтр орқали […]
Усмонийлар империясининг 10- султони Сулаймон болаликдаги дўсти Иброҳим пошшани суюкли синглиси Хадича султонга уйлантириб ҳам қўйганди. Аммо бу оилада садоқат, меҳр ҳукм сура олмади. Иброҳим пошшанинг хотинидан эшитадиган таъналар, қуллигини ҳадеганда эсга солишлар охири ўз сўзини айтди. У саройдаги Нигор калфа билан ошиқ-мошиқ бўлди. Хуфиёна учрашиб юрди. Ўртада қиз туғилди. Аммо бундан Иброҳим пошшанинг […]
АСАЛ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Агар қулай шароит бўлса, асал минглаб йиллар сақланса ҳам истеъмолга яроқсиз ҳолатга келмайди. 2. Асал кучли табиий консервантдир. Александр Македонскийнинг жасадини айнан асал ичига солиб Грецияга олиб боришган. Мурда асал ичида чириш палласига кирмас экан. Қадимда гўшт ва балиқ эскирмаслиги учун ҳам уларга асал суртиб қўйишган. 3. […]