Гоҳ Марс, гоҳ Ойни забт этишга ошиқаётган америкалик миллиардер Илон Маск 2017 йили ташкил этилган «Neuralink» компанияси орқали келажакда одам миясини компьтерга улашни режалаштирди. Бу лойиҳа учун 12 нафар исми-шарифи сир тутилаётган бойваччалар 27 миллион доллар маблағ ҳам ажратди. Илон Маскнинг ишонч билан айтишича, яратилган микрочиплар одам миясига ўрнатилади. Кейин мия компьютерга уланади. Микрочип […]
Жулия Петта исмли аёл Американинг Чикаго штатида яшаган. 1921 йили туғруқ жараёнида ўлик фарзандни дунёга келтирган-у, ўзи ҳам ёруғ дунёни тарк этган. Жулияни оппоқ келинлик либосида ўлик туғилган фарзандининг жасади билан бирга бир тобутда дафн этишди. Унинг ўлимидан кейин оиласи Лос-Анжелесга кўчиб ўтди. Орадан йиллар ўтди. Жулия ўлганига 5 йил бўлгач, онаси Филомена ғалати […]
Бу воқеа 13 май куни Мурманск вилоятига қарашли Лупче-Савино посёлкасида содир бўлди. Кўп қаватли уй ёнида ўша жойда яшовчи фуқаро одамнинг бошини тишлаганча кетаётган итни кўриб қолди ва дарҳол полицияга хабар берди. Маълум бўлдики, бош ўша атрофда яшаган бир эркакка тегишли экан. У 7 май куни хотини билан жанжаллашиб қолган-у, уйдан чиқиб кетган. Шу […]
Ҳозирча Фарғона (99 фоиз), Бухоро (98 фоиз), Андижон (96 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда. Сўнгги кунларда Самарқанд вилояти коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар бўйича етакчилик қилаётган бўлса, Тошкент шаҳрида эса хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан тасдиқланган беморлар ҳисобига касалланиш кўрсаткичи ошиши кузатилган.
2020 йил 13 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2612 (+16) нафарни ташкил қилмоқда. 16 нафар янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 5 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Айни пайтда юртимизда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Мамлакатимизда даволанаётган […]
Юртимизда короновирус инфекциясига чалинган беморлар, жумладан, ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Жумладан, пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасининг тиббиёт ходимлари ҳам коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда. Бу ерда ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларга коронавирус инфекцияси ташхисини қўйиш ва даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона […]
Президентимиз карантин масаласида шундай деди: —Карантин ҳали тугагани йўқ! Баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юргани кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммамизни ҳушёр бўлишга чақирмоқда. Умуман, коронавирус хавфи йўқолганидан кейин ҳам халқимиз карантин пайтидаги айрим қоидаларни ўзининг одатий турмуш тарзига […]
Шу ҳақда 13 май куни президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. — Олис ҳудудларнинг пойтахтимиз билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб турибди, — деди президент. — Шу боис Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини […]
Бу Тайланд бўлиб чиқди. Сўнгги икки ҳафтада Тайландда биронта ҳам коронавирус юқтириш, ўлим ҳолати кўзга ташланмади. Шунга қарамасдан, мамлакат раҳбарлари фуқаролардан инфекцияга қарши кураш талабларини бузмасликни сўрашмоқда. Коронавирус пандемияси жараёнида Тайландда жами 3017 киши хасталангани қайд этилган. Шуларнинг 56 нафари ўлим топди, 2844 нафари тузалди. Апрел охирида Вьетнамда ҳам икки ҳафта давомида коронавирус юқтириш […]
Чеченистон республикаси пойтахти Грозний шаҳар тез ёрдам станцияси бош врачи Рамзан Айдамиров коронавирус юқтириш оқибатида оламдан ўтди. Айдамиров Грознийдаги №4 шифохонада ишларди. 12 май куни 37 ёшида вафот этди. Уни ҳамкасблари юқори интеллекти, тажрибаси, тафаккури ва чексиз профессионализм сабабли жуда ҳурматлашарди. Айдамиров энг мураккаб масалаларни ҳам хотиржамликда ҳал қилишда тенгсиз эди. Чеченистонда шу кунга […]
Бу — Фотима Ҳусанова. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими. У махсус кийим ва ҳимоя воситаларини ечмасдан, ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, кунни тунга улаб ишлаши натижасида юзида чандиқлар ҳосил бўлган. Чуқур маъноли ушбу сурат — коронавирус билан зарарланган инсонлар ҳаёти учун курашаётган 50 минг ўзбек ҳамширасининг тимсоли. Шифокор ва ҳамшираларимиз меҳнати […]
Сирдарёдаги сув омборини қурилишида иштирок этган фуқаро барча сирларни очиб ташлади. Фуқаро қурилишда цемент ҳам, арматура ҳам ишлатилмаганини таъкидламоқда. Uzbek-MDK
Бугун АОКАда ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда шу савол юзасидан батафсил маълумот берилди: Янги холатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар: Чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз, Автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз, Узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи траспорт воситалари хайдовчилари (дальнобойщиклар) орасида […]
Хатирчи тумани “Янги қурилиш” маҳалласида истиқомат қилиб, тумандаги мактабларнинг бирида ўқитувчи сифатида фаолият юритувчи 1963 й.т А.К. Хатирчи тумани ИИБга ариза орқали тумандаги мактабларнинг бирида директор лавозимида ишловчи О.У. хизмат мавқеидан фойдаланиб, А.К.нинг турмуш ўртоғи А.Ф.ни ўзи фаолият олиб бораётган мактабда кадр-менежмент вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда бериб, эвазига ундан 1200000 сўм пул маблағини талаб қилаётганлигини […]
Бу — Фотима Ҳусанова. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт клиникаси ходими. У махсус кийим ва ҳимоя воситаларини ечмасдан, ҳаёти ва соғлиғини гаровга қўйиб, кунни тунга улаб ишлаши натижасида юзида чандиқлар ҳосил бўлган. Чуқур маъноли ушбу сурат — коронавирус билан зарарланган инсонлар ҳаёти учун курашаётган 50 минг ўзбек ҳамширасининг тимсоли.
Япониянинг NHK телеканали томонидан ғайриоддий тажриба ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясининг одамдан одамга юқиш тезлиги кўрсатилди. Ресторанда ҳар кимга дуч келиши мумкин бўлган вазият симуляция қилинди. Тадқиқотда 10 киши иштирок этди. Қатнашувчилардан бирининг қўлига маълум модда суртилиб қўйилди. Ушбу модда қоронғида ўзидан ёруғлик таратади. Ярим соат ичида ҳар бир иштирокчининг терисида кўринмас бўёқ зарралари пайдо […]
Савол: Дунёдаги кўп давлатларда вирусга чалинишнинг иккинчи тўлқини бошлангани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Бизда ҳам шундай ҳолат бўлиши мумкинми? Жавоб: Биз чет эллик хабкасабаларимиз билан деярли ҳар куни алоқада бўлиб, тажриба алмашиб турибмиз. Ҳозирги кунда иккинчи тўлқин ҳақида ахборотлар йўқ. Хитойнинг айрим шаҳарлари коронавирусдан холи деб эълон килингандан сўнг яна вирусга чалинган беморлар аниқланган. Лекин бу […]
Самарқанд вилоятида 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (3 нафари Тойлоқ туманидан, яна 3 нафари Оқдарё туманидан, 2 нафари Пайариқ туманидан ва 1 нафари Самарқанд шаҳридан), коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 6 нафари аёл, ёши каттаси 59 да, кичиги […]