Сўнгги хабарларга қараганда, коронавирус Оқ уйгача етиб борди. Америка президенти Дональд Трампнинг энг яқин ёрдамчиси коронавирус юқтирди. Бу ҳодисани врачлар ҳам расман тасдиқлашди. Айтишларича, айнан у ҳамиша Трампнинг ёнида ҳозир-у нозир. Кейинги пайтларда Америкада коронавирус туфайли ўлганларни ўйлаб ухлай олмай чиқаркан. Ҳозирда уни махсус касалхонага ётқизишган.
Грузий собиқ президенти, Одесса вилоят собиқ губернатори Михаил Саакашвили ниҳоят орзусига эришди. Уни Украинада ислоҳотлар ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлашди. Гувоҳлар айтмоқдаки, Саакашвили шахсан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг хоҳишига кўра юқори лавозимни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 апрел куни Украина раҳбари Саакашвилига бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилган. Аммо Саакашвили Оли й Радада […]
Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади: Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан […]
Мамлакатимизда бугуннинг ўзида 79 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайиб, хасталикдан фориғ бўлганлар сони 1656 нафарга етди.Умумий даволаниш кўрсаткичи 72 фоизга етди.
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади: Бугун 2020 йил 7 май кечки соат 23:00 ҳолатига кўра, юртимизда яна 29 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, республика бўйича коронавирус юқтирганлар сони 2298 нафарга етди.
Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам шаҳрида жойлашган кимё заводида заҳарли газ трубаси ёрилиши оқибатида бутун шаҳарни, нафақат шаҳар, балки ўша яқин орадаги ҳудудларни ҳам ўта заҳарли газ ҳиди босди. Дастлабки дақиқаларнинг ўзида ўндан ортиқ одам қурбон бўлди. Юзлаб фуқаролар оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилди. Гувоҳларнинг гапига қараганда, одамлар кўчаларда ерга юзтубан қулаб, ҳушини йўқотмоқда. Заҳарли газ ҳайвонларнинг ҳам […]
Тошкент шаҳрида шу йил 8 майдан бошлаб такси ҳайдовчиларига фаолият юритиш учун расман рухсат берилади. Аммо одам ташишда такси ҳайдовчилари бир қатор талабларга, қоидаларга риоя қилишлари керак. Масалан, ҳайдовчининг жойи йўловчи ўтирадиган ўриндиқдан пластик ёки махсус плёнка билан ажратилган бўлиши лозим. Ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб таққан бўлиши керак. Тиббий ниқоб тақмаган йўловчиларни ташиш […]
Куни кеча Грецияда ресторанлар эгалари ўзаро бирлашган ҳолда пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин ҳолатига қарши ноанъанавий, ноодатий норозилик акцияси уюштирди. Улар мамлакат пойтахти Афинадаги марказий майдонга курсиларни қаторлаштириб ташлашди ва ҳукумат раҳбарларидан тезлик билан ташкилот ва корхоналар, жумладан, ресторан, барлар очилишини талаб қилишди. Худди шунга ўхшаш норозилик акцияси Италияда ҳам бўлиб ўтди. Ресторанлар […]
???????? Германияда илк марта коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тажрибасига рухсат берилди. Вакцина «BioNTech» компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Тажрибанинг биринчи босқичида 18-55 ёшдаги 200 киши иштирок этади. ???? Яқин ойлар ичида Германияда яна бир нечта вакцинанинг тест синовлари ўтказилиши кутилмоқда. Вакцинани ишлаб чиқишнинг 6 босқичдан иборат тўлиқ жараёни учун бир неча ой керак бўлади. Ушбу жараён […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: – Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган 2266 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 6 май куни 76 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1577 нафар, яъни 70 фоиздан ортиқ […]
Озода Нурсаидова Рамазон ойига бағишлаб янги қўшиқ куйлади. “Жудаям гўзал ижро, гўзал хулқ, гўзал тарбия! Омад тилайман. Ҳар бир яратган асарларингиз қалбларнинг туб-тубидан жой эгаллайди, иншооллоҳ!” – деб олқишлайди бу қўшиқни хонанданинг «Instagram» саҳифасида тинглаган мухлислардан бири. Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг: Иккинчи ҳавола
АҚШнинг Корнелл университети олимлари янги турдаги «SARS-CoV-2» коронавирусининг ўта юқувчанлиги сабабини маълум қилишди, деб ёзмоқда kun.uz. Уларнинг фикрича, «SARS-CoV-2» ўзида бошқа коронавируслар геномини бирлаштиргани сабабли ўта юқувчандир. Бу ҳақда «Journal of Molecular Biology» нашрида чоп этилган тадқиқотда айтилган. Тадқиқот муаллифлари янги коронавирус геноми 96 фоизга атипик зотилжамни келтириб чиқарган ва 2003 йилда 774 киши ҳаётига […]
Айни пайтда АҚШда яшаётган таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғи Шароф Шараповнинг «Instagram» саҳифасидан мухлисларига мурожаат йўллади. Ассалому алайкум, қадрли мухлислар! Яна бир бор ватандошларимизни рўзаи Рамазон ойи билан табриклаймиз! Ҳамма қилган дуоларимизни, тутган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин, илоҳим! Биз деб ёзишимнинг сабаби, Инстаграм саҳифамдан кетганим йўқ, аксинча, турмуш ўртоғим билан биргаликда бу саҳифани […]
Умумий зарарланганлар сони — 215 691 (+12 646) Соғайганлар — 35 740 (+2 672) Вафот этганлар — 2 247 (+115) МАМЛАКАТЛАР БЎЙИЧА БЕМОРЛАР СОНИ: 1. Россия — 165 929 (+10 559) 2. Беларусь — 19 255 (+905) 3. Украина — 13 184 (+487) 4. Молдова — 4 476 (+113) 5. Қозоғистон — […]
Ватан учун, унинг тинчлиги ва осойишталиги учун жонини фидо қилган ўғлонлар… Улар юртнинг асл фарзандлари эдилар… Улар Ватан тинчлигини қўриқлашни муқаддас бурч деб билдилар ва сўнгги нафасларигача ўз бурчларига содиқ қолдилар… Улар учун ишқ – Ватан, меҳру муҳаббат – Ватан, бору йўғи – Ватан эди. Бундай жасур ўғлонлар номи, ёди халқимиз қалбидан ҳеч қачон кўтарилмайди. […]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади: Бугун 2020 йил 7 май соат 10:00 ҳолатига кўра юртимизда яна 33 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб республика бўйича коронавирус юқтирганлар сони 2266 нафарга етди.
Охирги пайтда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимда мен ҳақимда ёзилаётган кўп изоҳлар мени жуда ҳам ҳайрон қолдирмоқда! Наҳотки ҳозирги баъзи ёшларга бир инсоннинг қалби, қадри шунчалар арзон бўлса? Наҳотки улар учун бир инсонни хафа қилиш шунчалар осон? Наҳотки улар изоҳларда ёмон сўзлар ёзишга, бир инсонни сўкишга, ҳеч бўлмаса, ота-оналаридан уялишмайди? Наҳотки улар бу ишлари билан ота-оналари берган […]
Карантин сабабли хорижда қолиб кетган юртдошларимиз талайгина. «Kun.uz» мухбири Жамшид Ниёзов авиақатновлар тикланмаётганлиги сабабли Туркиядан Ўзбекистонга қайтолмаётган бир гуруҳ юртдошларимиз билан масофадан туриб суҳбатлашди. Нигина Икромова: – Туркиянинг Истанбул шаҳрида турамиз. Пандемия ҳаётимизни, режаларимизни буткул издан чиқариб юборди. Хўжайиним чой ишида ишларди. Мен магазинда ишлардим. Ҳомиладор бўлиб қолганлигим сабабли кўп ишлолмадим. Ҳозирги кунда иккаламиз ҳам […]