Шу ҳақда Тожикистондаги ягона миллий портал хабар тарқатган. Бундан ташқари, шу муддат оралиғида 2 киши коронавирусдан вафот этди. Мамлакат бўйича ҳозирга қадар 2929 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Уларнинг 1301 нафари тузалди, 46 нафари оламдан ўтди.
Ўзбекистонлик олим Олимжон Юсупов коронавирусга қарши ускуна ва Орол денгизини тўлдиришга мўлжалланган ёмғир чақирувчи махсус технология яратди. Олимжон яратган ускуна ёпиқ хоналарни дезинфекция қилишга йўналтирилган. Аммо бу оддий дезинфекиция ускунаси эмас. У хонадаги ҳавони зарарсизлантиради, бактерияларни ўлдиради. Бундан ташқари, худди шу ихтиро маҳсули нафас йўллари ҳамда ўпкани ҳам вирус, бактериялардан тозалайди. Бунинг асоси бўлиб […]
«ЖИҲОД» ДАРСИ» * * * Ниҳоят кеч ҳам тушди. Муҳаммад Саййидни кундузи назоратчилар олиб чиқиб кетиб, қош қорайганда олиб келишди. Меҳмонали ётган ерида унга зимдан тикилиб қаради. Сочини калга олдирибди. Қизғиш соқол ва калланган боши Муҳаммад Саййидга от ҳуркар даражада хунук савлат бағишлаганди. Нигоҳларига боқди. Бу нигоҳларда ҳеч қандай ҳис-туйғу кўзга ташланмасди. […]
Эроннинг Шазенд шаҳридаги Оятилло Хонсарий шифохонасига ётқизилган 107 ёшли онахон аввало худонинг инояти, қолаверса, врачларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирус балосини енга олди. Ҳозир ёши улуғ бўлгани сабабли касалхонада ушлаб туришибди. Умуман, онахон ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Ҳозирги кунга қадар Эронда жами 133, 5 минг нафар одам коронавирус юқтирган. Шуларнинг 7, 4 минг нафари ўлим […]
Бугун соат тахминан 12: 00 да Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудуди ҳисобланган Тамдық аҳоли яшаш пункти ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида отишмалар юзага келган. Қирғизистон чегарачиларининг айтишича, улар мол-қўйини чегара яқинига ҳайдаб келаётган Тожикистон фуқароларини ҳайдаб солгач, Тожикистон чегарачилари уларга қарата ўқ уза бошлаган. Қирғизлар жавоб ўқларини йўллаган. Отишмалар натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар […]
Коронавирус пандемияси Америкада гўшт инқирозини ҳам келтириб чиқарди. Гарчи сунъий гўшт табиийсига нисбатан қиммат бўлса-да, америкаликлар барибир сунъий гўштни сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Айтишларича, бу мамлакатда ҳозирга келиб сунъий гўшт сотуви 264 фоизга ўсибди. Бунинг яна бир сабаби шуки, коронавирус туфайли гўшт комбинатлари тўхтаб қолди. Бундан ташқари, гўштни харидорга етказишда жиддий муаммолар туғилди. Яна […]
Жорий йилнинг 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар […]
Шу йил 23 май куни соат тахминан 13: 00 да Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 28 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган эркак бошқарувидаги «Nexia-3» автомобили катта тезликда 11 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи ўша жойнинг ўзида оламдан ўтди. Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар ҳамда Навоий вилоятида 8 нафар, жами 33 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Эндиликда Тошкент шаҳрида тузалганлар 919 нафарга етди, даволанаётганлар эса 353 нафарни ташкил этмоқда. Самарқанд вилоятида соғайганлар 230 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафар бўлиб турибди. Навоий вилоятида дарддан фориғ бўлганлар […]
Испания ҳукумати коронавирус туфайли жорий этилган карантин ҳолатидан сўнг аҳолининг энг қашшоқлашган, эҳтиёжманд қатламига минимал ойлик миқдорида нафақа ажратди. Ҳақиқатан, бу мамлакатда ҳам карантин туфайли юз минглаб одамлар иш жойи, доимий даромадидан маҳрум бўлган. Ҳозир хайрия ташкилотлари тарафидан аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари текинга тарқатилмоқда. Бунинг оқибатида кўчаларда узундан-узун навбатлар ҳосил бўлди. Навбатда турганларнинг барчаси пулсиз […]
* * * Икки йўл патрул ходими қўлларида радар билан туришарди. Бири иккинчисига деди: — Қара, кимдир ўқдай учиб келяпти. — Тезлиги қанча экан? — Нақд юз минг сўмча бор. * * * Тўйдан сўнг куёв келинга деди: — Кечирасан-у, бир нарсани сендан яширгандим. — Нимани? — Менинг икки болам […]
Бу тимсоҳга «Сатурн» дея ном беришган. У Германия пойтахти Берлин шаҳридаги ҳайвонот боғида яшарди. «Сатурн» шахсан Гитлерга тегишли экани ҳақида тарихий маълумотларда қайд этиб ўтилган. 1943 йили Берлин собиқ советлар армияси тарафидан бомбардимон қилинган маҳал тимсоҳ ҳайвонот боғидан қочиб кетган. У то Берлин советларга ўтгунга қадар ҳам шаҳарни тарк этмаганди. 1946 йили «Сатурн»ни шаҳар […]