Қиёмат қойимни қўштирноқ ичидаги башоратчилар Нибиру сайёраси билан боғлаб чарчашмасди. Ҳозир эса коронавирус пандемиясига ўтиб олишди. 2020 ЙИЛИ САЙЁРАЛАР ПАРАДИ ҚИЁМАТ ҚОЙИМГА ОЛИБ КЕЛАДИ Европа давлатларида яшовчи уфологлар 2020 йил сентябрда қиёмат қойиб бўлишини «башорат» қилишибди. Эмишки тўртта ва ундан ортиқ сайёра бир сафга тизилса, қиёмат қойим белгиси эмиш. Сентябр ойида тўртта […]
Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилади: Бугун 2020 йил 2 май соат кечки 19:00 ҳолатига кўра, юртимизда яна 19 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, республика бўйича коронавирус юқтирганлар сони 2113 нафарга етди.
Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасидан навбатдаги 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Фарғона вилоятидан ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятидан. Улардан 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни […]
2020 йил 2 май ҳолатига кўра, Тожикистон бўйича коронавирус юқтирганлар сони 32 нафарни ташкил этди. Уларнинг 17 нафари Душанбеда, 5 нафари пойтахт атрофидаги ҳудудларда, 10 нафари эса Сўғд вилоятида кузатилган. Эслатиб ўтамиз, шу йил 30 апрел куни Тожикистонда расман 15 нафар фуқаро коронавирус юқтиргани аниқланганди.
* * * Жанжалкаш аёлдан таниши сўради: — Эшитишимча, сен иккинчи марта турмушга чиққанмишсан, ростми? — Ҳа, аммо у мендан анча ёш экан. Шундан хавотирдаман. — Хавотир олма. Сен билан бир йил яшасин, қандай қариганини ўзиям билмай қолади. * * * Семириб кетаётган аёл ўзига ўхшаб семизликдан шикоят қилиб юрган […]
— “Менинг ҳам бошқалар каби севимли умр йўлдошим бор эди. — дейди волгоградлик Ирина. — У йигирма беш ёшимда оламдан ўтди. Мен бева бўлиб қолдим. Лекин… Ҳа, биз эрим билан бахтли яшардик ўша пайтларда. Қизимиз бор эди. Ўз уйимиз бўлмагани боис, бир квартирани ижарага олдик. Эсимда, квартирамизнинг рақами ўн уч эди. Лекин бу нарсага […]
Бугун Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар (4 нафари эркак, 4 нафари аёл — бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган), Хоразм вилоятида 3 нафар (2 нафари Россиядан чартер рейс билан келган, 1 нафари мулоқот орқали юқтирган), Андижон вилоятида 2 нафар (мулоқот орқали юқтириб олишган), Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар (2 нафари эркак, 6 нафари […]
1 май куни Сардоба сув омборида юзага келган талофат ва сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун бугун бутун мамлакатимиз оёққа турган. Жумладан, самарқандликлар ҳам Сирдарё вилояти аҳолисига ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Кеча вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус бригадаги биринчилар қаторида воқеа жойига етиб бориб, офатни бартараф этишга киришди. Кечга яқин эса озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармон […]
Ҳозирги кунда дунёнинг аксарият давлатларида карантин ҳолати ҳукм сурмоқда. Одамлар уйда ўтирибди. Харажатлар деярли кам. Бунинг орқасидан кўпгина тижорат компаниялари, фирмалар, дўконлар инқирозга юз тутди. Аммо дунёдаги йирик компанияларни ҳам инқироз ёқасида деб бўлмайди. Аксинча, улар элга келган балодан ҳам пул йўниш йўлини топишган. Бундай компаниялар сирасига «Alphabet» «Apple», «Facebook» ва «Amazon» кабиларни киритиш […]