Сўнгги маълумотларга кўра, Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида 9 май ғалаба байрами муносабати билан ташкил этилган ҳарбий парад жараёнида бир эркак ҳушидан кетиб йиқилган. Унга яқин жойда ҳимоя кийимларда турган врачлар дарҳол илк тиббий ёрдамни кўрсатишди. Айтишларига кўра, бу эркак аслида коронавирус юқтириб касалхонада муолажалар олаётган бўлган. Врачлар ва ҳамшираларнинг кўзини шамғалат қилиб касалхонадан парад […]
Бугун Фарғона вилоятида 5, Хоразм вилоятида 10, Тошкент шаҳрида 13 бемор соғайди. Шу тариқа Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга чалинган беморларнинг 1803 нафари соғайди.
Бугун 2020 йил 9 май соат 16:00 ҳолатига кўра, юртимизда яна 13 киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Шундай қилиб, юртимизда коронавирус юқтирганлар сони 2349 нафарга етди.
Илк автоҳалокат 8 май куни Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» йўлида соат 09: 00 да содир бўлди.»Кобальт» автомобилининг 31 ёшли ҳайдовчиси Самарқандга кетаётиб, рулда ухлаб қолган. Оқибатда автомобил йўлдан чиқиб ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи кўплаб жиддий тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганди. Врачлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У вафот этди. Иккинчи автоҳалокат Сурхондарё […]
Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Воҳид Мажронинг хабарига кўра, бугунгача мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 4 минг 033 нафарга етган. Бир кеча-кундузда эса 253 киши вирус юқтиргани аниқланган. Шу муддат орасида 6 киши ўлим топди. Коронавирусдан ўлганларнинг умумий сони 115 кишига етди. Тузалганлар 502 нафарни ташкил этмоқда. Мажронинг айтишича, Афғонистон бўйича жами 392 нафар тиббиёт […]
Мен шарм-ҳаёли сигирман! Ҳурматли фермеримиз Фалончи Фалончиевич! Сизга хат битиб, сира хавотирга солмоқчи эмасдим. Биламан, бизсизам ишингиз, ташвишингиз кўп. Аммо бир воқеа сабаб бўлиб, туёғимни қумга ишқалаб бўлса-да, хат битишга мажбур эканимни ҳис этдим. Биласиз, мен андишали, шарм-ҳаёли сигирман. Энам Тарғилой момо раҳматли шундай тарбиялаган. Шу кунгача сиз учун, сиздай жонкуяр фермернинг […]
Мексиканинг Нуэво-Леон штатига қарашли бир нечта вилоятда тўфон кўтарилди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Ўндан зиёд одам турли даражада жароҳатлар олди. Штат маркази ҳисобланган Монтерея шаҳрида тўфон туфайли улкан девор ағдарилиб тушган. Бир неча ўнлаб биноларга жиддий зиён етди. Юздан ортиқ автомобиллар таъмирбоп ҳолатга келиб қолди. Тўфон етказган моддий зарар айни пайтда мутахассислар томонидан […]
Шу ҳақда Россиядаги коронавирус доирасида ташкил этилган тезкор штаб мутасаддилари расман хабар тарқатган. Хабарда айтиладики, охирги бир кеча-кундузда Россия бўйича жами 104 киши коронавирусдан вафот этди. Шуларнинг 54 нафари Москва шаҳрига тўғри келади. Шу кунга қадар Москвада коронавирус туфайли ўлганлар сони 1000 кишидан иборат. Россия бўйича коронавирус қурбонлари эса 1827 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги […]
Энг сўнгги хабарларга қараганда, ҳозир дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 4 млн 010 минг 397 нафарга етди. Ўлганлар сони 275 минг 781, тузалганлар эса 1 млн 376 минг 235 кишидан иборат бўлди. Америка ҳануз коронавирус юқтириш ва ўлим даражаси бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Айни лаҳзаларда бу мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 1 млн 320 минг […]
Умумий зарарланганлар сони — 241 789 (+12 818) Соғайганлар — 43 474 (+3 901) Вафот этганлар — 2491 (+131) МАМЛАКАТЛАР БЎЙИЧА БЕМОРЛАР СОНИ: 1. Россия — 187 859 (+10 699) 2. Беларусь — 21 101 (+933) 3. Украина — 14 195 (+504) 4. Қозоғистон — 4 834 (+256) 5. Молдова — 4 […]