Бугун, 18 август куни Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Мен ғолиб” шиори остида ўтказиладиган “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва мусобақаларга старт берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. Тошкент ҳарбий округига қарашли “Чирчиқ” дала-ўқув майдони тонг саҳардан ҳарбий хизматчилар, иштирокчи жамоа вакиллари, давлат ва жамоат ташкилоти […]
Хитой ўзига хос сиёсат юритишга қарор қилди. Энди мамлакат раҳбари бошқа давлатларга бериладиган совғани коронавирус вакцинасига алмаштирди. Тахминларга кўра, Пекин дунёда геосиёсий мавқеини мустаҳкамламоқчи. Коронавирус вакцинаси Хитойга бошқа давлатлар билан муносабатларни яхшилашга ва Жанубий Хитой денгизидаги AҚШ кучларига қарши қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. Дунёда ишлаб чиқарилаётган олтита дори воситасининг 3 таси Хитойга тўғри келади — уларнинг барчаси якуний синовлардан ўтмоқда. Россияда... Читать дальше...
Американинг Теннесси штатида ҳаракатланаётган автомобиль устига осмондан балиқ тушди. Бу ҳақда «The Charlotte Observer» нашри Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш агентлигига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда «Daryo.uz». Эд Лайнбергер Теннесси штатининг Кингстон шаҳридаги Уоттс Бар кўли яқинида машина бошқариб кетаётган эди. Тўсатдан унинг машинасига осмондан оқ олабуға балиғи тушди. Балиқ боши билан машинанинг бамперига ёпишиб қолган. Машина бузилган […]
Яқинда “Mening fikrim” веб-порталида “Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида”ги таклиф 10 000дан ортиқ овоз олган эди. Ушбу таклиф Низомга мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан уни амалга ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси […]
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи ходимлари томонидан навбатдаги найранг фош этилди. Вилоятда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий […]
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 11.11.2019 йилдаги 2-1004-1911/26643-сонли ижро варақасига асосан қарздор “NEW INVEST STAR” ва “EURO CARВ” МЧЖлардан солидар тартибда ундирувчи ТИФ “Миллий банк” Янгиобод филиали фойдасига 2 млрд. 191млн. 031 минг 135 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни тарафлар ўртасида гаровга қўйилган қўшимча […]
Халқаро армия ўйинлари дунёнинг 5 та давлатида (Россия Федерацияси, Беларусь, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон) бўлиб ўтади. Ўйинларнинг холисона ва адолатли баҳоланиши учун ҳар бир давлат вакилидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилган. Улар орасида юртимиздан вакил сифатида полковник Шокир Хаиров қатнашмоқда. Алабино полигонида ташкил этилган “Танк биатлони” мусобақаси ҳакамлари таркибидан иборат йиғилишда мусобақа давомида баҳолаш ишларини одиллик ва […]
АҚШда олимлар COVID-19 коронавирус инфекциясининг дастлабки белгилари қай тартибда кечишини таҳлил қилди. Бу ҳақда «Frontiers in Public Health» журналида мақола чоп этилган, деб ёзмоқда «Daryo.uz». Олимлар ушбу тадқиқотида 55 минг нафардан зиёд беморнинг ҳолатини таҳлил қилган. Шу тариқа, COVID-19 инфекциясининг асосий белгилари қуйидаги тартибда пайдо бўлиши кўпроқ кузатилгани аниқланган: дастлаб иситма, кейин йўтал, мушаклардаги оғриқлар, кўнгил […]
Интеллектуал мулк ишлари бўйича Хитой давлат бошқармаси COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцинага биринчи патентни берди. Патент Хитой халқ озодлик армиясининг Ҳарбий тиббиёт фанлар академияси ҳамда CanSino Biologics компанияси номига берилган. Улар биргаликда COVID-19га қарши курашда фойдаланиладиган рекомбинант (Ad5-nCoV аденовирус векторига асосланган) вакцинани яратган. Аввал июнь ойида мазкур вакцинадан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга рухсат олинганди. Ундан олдинроқ мартда ушбу […]
Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Молия вазирлиги томонидан янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори бўйича кундузги ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда. Таъкидланаётганидек, пандемия шароитида таълимни масофавий ташкил этилиши уни сифатига ҳам салбий таъсир этмоқда, талабалар овқатга ёки дорига пул топишга қийналаётган, авваллари ишлаб ёки мардикорчилик қилиб ўқишига пул […]
2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда […]
Ўзбекистонда карантин қайта жорий қилинадими ёки бу карантин чекловларининг охиргиси эдими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди: 15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда барқарор фаолиятни таъминлаш, шунингдек, аҳоли турмуш шароитларини енгиллатиш учун зарур эди. Карантин чекловларини енгиллатиш у бекор қилинганини англатмайди. Коронавирус инфекцияси эпидемиясининг […]
Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/08/Zokir-Ochildiyevdan-yangisi.mp4
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/08/Termizdagi-shifoxona-ahvoli.mp4
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/08/Hojiboyning-suzlari.mp4
Жорий йилнинг 14 август куни тахминан соат 18:30да Фарғона йўли ва Жарқўрғон кўчалари кесишмасида 28 ёшли М.А. “МАЗ” русумли юк автомобилини бошқариш давомида 57 ёшли Ҳ.Ж. бошқарувидаги, йўл четида носозлик сабабли тўхтаб турган «Mazda» русумли автомобилга келиб урилган. Юк автомобили ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ЙТҲга тормоз тизимининг ишдан чиққанлиги сабаб бўлган. Инерция бўйича ҳаракатни давом эттирган […]
А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, «Тошкент-водий» йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкди. Шу сабабли ушбу масофада иккита ҳаракатланиш бўлаги ёпилган ҳолда таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Улардан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз. ЙҲХББ ахборот хизмати