Хонанда Муниса Ризаева Андижондаги базмда хизматда бўлди. Хонанда инстаграмига қўйган сурати ва видеосидан шуни англаш мумкин. Xabar.uz нашрининг хабар қилишича, хонанда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг хизматида бўлган. Маълум бўлишича, ҳокимнинг кичик қизи 19 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир уюштирилган. Хонанда ўша тадбирда қўшиқ куйлаган. Шунингдек, манбанинг қўшимча қилишича, ҳоким қизига туғилган кун муносабати билан янги «Жентра» […]
Тунги клублар, паблар ва барлар коронавируснинг тарқалиши жуда тез содир бўладиган энг хавфли масканлар сирасига киради. The Telegraph нашрида чоп этилган материалдаги экспертларнинг аксарияти шундай фикрни илгари сурган. Ноттингем университетининг молекуляр биология бўйича профессори Жонатан Боллнинг айтишича, кўпинча одамлар бошқалар билан мулоқот қилиш учун шундай жойларга боради ва уларда ижтимоий масофаланиш қоидасига бўйсуниш деярли имконсиз. Лестердаги […]
28 та тиббиёт коллежи ҳамда 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига қабул жараёни бошланмоқда. Ҳужжатлар 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) онлайн қабул қилинади. Тиббиёт коллежларида — тўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 2 йил муддатга кундузги таълим шаклида, техникумларда — тўлиқ умумий ўрта маълумотга […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/08/Messi.mp4
Бировнинг аҳлу оиласини ёмонлашдан олдин бир нарсани эслаб қўй: Нуҳ алайҳиссаломнинг оқпадар фарзанди бор эди. Иброҳим алайҳиссаломнинг мушрик отаси бор эди. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини бор эди. Осиёнинг «Мен олий Роббингизман» дейдиган эри бор эди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг Абу Лаҳаб деган амакилари бор эди. Ҳар доим хулоса қилишга шошилманг! Нигинабону Аҳмедова
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 18 август кунидан кучга киради. Унга кўра долларнинг расмий курси 15 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10246,71 сўмни ташкил қилди. Евро курси 74,04 сўмга ошиб, 12133,13 сўмга тенг бўлди. Рубль курси эса 2 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 140,65 сўмни ташкил этган.
Интернет тармоғида тарқалган йўл-транспорт ҳодисасининг видеоёзувида Тошкент шаҳар ИИББ ходими уриб юборилгани туширилган. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 10 август куни тахминан соат 00.46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. “Nexia” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Н 317 VA) бошқариш давомида бошқарувни уддалай олмасдан иккита автмобилларга: Lacetti (давлат рақами 01 А […]
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво […]
Дарига Назарбоеванинг тўнғич ўғли Нурали Алиев укаси Ойсултон Назарбоев хотирасига бағишлаб таъсирли видеони Facebookдаги саҳифасига жойлаштирди. Нурали Алиев видео остида, инглиз тилида: “Менинг қадрдон укам, ҳозир нимани ҳис қилаётганимни тушунтириш учун сўз топа олмаяпман. Сенга айтмоқчи бўлган кўп нарсалар айтилмасдан қолди. Сен менинг хотирамда абадий қоласан, мен сени доим яхши кўраман”, – деб ёзган. Sputniknews-uz.com