Шу йилнинг 10 август куни мамлакатимизда 695 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эътиборли жиҳати, […]
2020 йил 10 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 304 (+236) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 209 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, […]
Гиёҳванд моддалар истеъмоли ва ноқонуний савдоси жамиятга ва инсониятга катта хавф туғдириб келган. Ушбу заҳри қотилнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишига қарши курашиш борасида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Сайхун МФЙ ҳудудидан ўтувчи «ўзбек-тожик» давлат чегарасидан мамлакатимизга олиб кириш учун Тожикистон томонидан […]
Ливан ҳукумати истеъфога чиқди, деб баёнот берди соғлиқни сақлаш вазири Ҳамид Ҳасан LBC телеканали эфирида. Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан сўнг, Зейна Акр Мудофаа вазири курсисини тарк этган. Аввалроқ, ҳукуматнинг бир неча вакили истеъфо ҳақида баёнот берган эди. 10 август куни кечқурун бу масала бўйича бош вазир Ҳасан Диаб ҳам баёнот бериши кутилмоқда. Ҳукуматнинг тўлиқ таркибда […]
Ал-Жабрийнинг таъкидлашича, Саудия ҳукумати уни подшоҳлик саройи ва Саудия Арабистонидаги ҳукмрон доиралар ҳақида махфий ахборотга эгалиги сабабли АҚШ ва Канада ҳудудида ўлдирмоқчи бўлган ҳамда уни ортга қайтишга мажбур қилиш мақсадида фарзандларини ҳибсга олган. Ал-Жабрийнинг маълум қилишича, унда валиаҳд шаҳзода шахсий ёлланма қотиллар отрядини тузгани ҳақида маълумот бор. Бу отряд аъзолари саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг 2018 […]
Бу ҳақда компания асосчиси Лэй Цзюнь Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида гапириб берди. Тадбиркор бунинг сабабларини тушунтирар экан, янги смартфонни ишлаб чиқариш учун кўпроқ вақт зарурлигини таъкидлади. Xiaomi компанияси бозордаги энг қиммат девайслардан бири бўлиши кутилаётган Mi Mix Alpha смартфонини 2019 йил кузида оммага таништирган эди. Цзюнь сўзларига кўра, бу фақат тадқиқот лойиҳаларидан бири бўлган ва […]
South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, мультимиллионер Коулун яриморолидаги уйида миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи янги махсус бўлинма ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, Лай 2019 йилда Ҳонгконгда экстрадиция ҳақидаги қонунга тузатмалар киритилгандан кейин ҳукуматга қарши авж олган намойишларни қўллаб-қувватлаган ва унинг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади. “Пинго жибао” газетаси эгаси ҳисобланган магнат АҚШ сиёсий элитаси […]
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 11 август кунидан кучга киради. Унга кўра долларнинг расмий курси 21,85 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10231,71 сўмни ташкил қилди. Евро курси 38 сўмга ошиб, 12059,09 сўмга тенг бўлди. Рубль курси эса 1,19 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 138,65 сўмни ташкил этган. Бугундан […]
«Doctor D» клиникаси асосчиси ва раҳбари, шифокор ва актёр Дилмурод Эргашев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хусусий клиникалар ва шифокорлар коронавирусга чалинган беморларни рухсатсиз даволашини тақиқловчи қарори ҳақида «Facebook»даги саҳифасида ўз фикрларини баён қилди. «Мен 33 йил аввал «Doctor D» клиникасини ташкил этган ва шу ерда шунча йилдан буён раҳбарлик қилаётган фуқароман, яъни хусусий клиника асосчиси ҳамда […]
Йил бошида Хитойдаги сирли касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлиги аниқланганда, олимларнинг мамлакатда тобора кучайиб бораётган эпидемия ҳақидаги хавотири деярли умидсизликка сабаб бўлганди. Қоида тариқасида, ушбу оилага мансуб вирусга чалинган беморларда кучли иммунитет шаклланмайди: тикланишдан кейин олти ой ёки бир йил ўтиб, худди шу инфекцияни қайта осонгина юқтириб олиш мумкин. Бироқ, янги вирус ҳақида қанча кўп […]