Ўн бир ёшли Мэриэна Ислэм ва тўққиз ёшли Райхэн Кэлик Англиянинг Лидса шаҳридаги Раунхей паркида оилавий дам олишга чиқишди. Уларнинг ота-оналари фарзандларини 1812 йил инжиқликлари тасвирланган тарихий обидалар олдида суратга туширишни хоҳлашди. Ҳар икки оиланинг соҳиблари тарихчи эдилар. Шунинг учун қадимий обидаларни томоша қилиш ва у ерларни синчиклаб ўрганиш уларнинг энг севимли ишлари эди. Кейинчалик […]
Кўпчилик эркаклар саломатлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса ҳам шифокор кўригидан ўтишни ўзига одат қилмаган. Бироқ ҳеч қандай шикоят бўлмаса ҳам шифокор кўригидан ўтиш лозим. Зеро касалликни даволагандан кўра унинг олдини олиш ҳам осон, ҳам анча арзон. Шунинг учун ҳам қуйида эркаклар учун энг зарур бўлган етти турдаги тиббий кўрик ҳақида қисқача маълумот беришни жоиз […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/08/judayam-guzal-qiroat01.mp4
Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Барно Абдусаматова янги ташкил этилган zvoni.uz сайти ҳақида ахборот берди, деб ёзмоқда «Kun.uz». «Ҳозирги вақтда поликлиникалар, клиникалар ва СЭС (санитария-эпидемиология хизматлар) телефон рақамлари базаси киритилган zvoni.uz сайти яратилди. Унда Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭСларнинг ишлаб турган рақамларини топишингиз мумкин», деган у. Шунингдек, поликлиникаларда амбулатор шароитда (уйда) даволанаётган беморларга хизмат кўрсатиш учун […]
Ҳиндистонлик олим Иноятуллоҳ Машриқий 18-19 ёшларида математика фани бўйича магистрлик дипломига эга бўлади. Олим 30 ёшга етганда, Қуръони Каримни аниқ ва табиий фанлардан фойдаланиб тафсир қилишга киришади ва охирига етказади. Ишни битиргач, Нобель мукофотини бериш бўйича ҳайъат уни ҳам Нобель мукофотига номзодлар рўйхатига киритади. Мукофотни бериш учун ёзган илмий ишини инглиз ёки француз тилига таржима қилишини […]
Етимнинг ҳақини ейиш ўта катта гуноҳ, оғир жиноят ва ўта кетган пасткашлик эканини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Етимларнинг мол-мулкларини зулм билан еган кимсалар қоринларига дўзахни ебдилар, холос» (Нисо сураси, 10-оят), дея бежизга таҳдид қилмаган. «Фалончи етимнинг пулини ўмарибди», дейилса, ҳар қандай виждонли одам ўзи билган энг оғир гаплар билан уни […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/08/Jahongir-Otajonov-nima-deydi.mp4
Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди «Газета.uz» Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб. Ҳокимиятдан «Газета.uz»га тасдиқланишича, унга коронавирус ташхиси қўйилган эди. Тоҳир Баҳронов 1959 йил 21 апрелда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1986 йилда Бухоро давлат педагогика институти, 1996 йилда Санкт-Петербург фуқаро авиацияси академиясини сиртдан ўқиб тугатган. Меҳнат фаолиятини 1976 […]
Наманган вилояти, Учқўрғон туманидан бўлган Жуманазар Раҳмонов оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «Самаркандский вестник» нашрига асосланиб «sputniknews-uz.com». Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар берган. Ушбу маълумот турли янгиликлар сайтларида ҳам тасдиқланган. Жуманазар Раҳмонов руҳий касал бўлгани (сал олдин унга галлюцинатор синдроми, рекуррент шизофрения ташхиси қўйилгани) ҳақида хабар берилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жуманазар Раҳмонов ўзга сайёраликлар билан учрашгани ҳақидаги гап-сўзлардан […]
Жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилган. У 13 июль куни “Нексия” русумли автомашинасини устахонага кўрсатиш учун берганлигини, бироқ устахона ишчиси автомашинани Чортоқ туманида яшовчи фуқарога сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси […]