Тошкентда бир нечта пластик карталардан умумий миқдорда 10,5 млн сўмни ўғирлашда айбланаётган 20 ёшли И. М. қўлга олинди, дея хабар берди Ички ишлар вазирлиги Тергов бошқармаси матбуот хизмати. Бошқарма хабарига кўра, 29 майдан 9 июнга қадар, И.М. Кўйлиқ бозори ҳудудидаги банкоматлар ёнида бўлган ва етти фуқарога пулни ечиб олишда ёрдам беришга ваъда берган. Бунинг натижасида у ўз телефон […]
1 август куни соат 19:30 да Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга, келиб тушган маълумотга кўра, шу куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Мустақиллик кўчасида яшовчи 1990 й.т. Б.К., Фарғона вилояти, Фурқат тумани, Шўхай қишлоғида яшовчи 1998 й.т Х.Э.лар Қўқон локомотив депоси ҳудудидаги ер майдонида ўсиб турган тераклардан, 33 донасини кесиб ва теракзор ичида турган 3 дона узунлиги 5 […]
Аслида воқеа Меганнинг отаси Томасга ёзган хатини матбуотда эълон қилган таблоидни судга бериш билан бошланган эди. 38 ёшли Меганнинг отаси Томас Марклга ёзган шахсий мактубни чоп этган нашрга қарши Сассекс герсоглари судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Эр-хотин таблоидни қирол оиласининг шахсий ҳаётини бузишда айблади. Май ойида иш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Кейин баъзи […]
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда бир ярим миллиард киши кўриш қобилиятининг бирор-бир туридан азият чекади. Кўриш қобилиятини йўқотиш қўрқуви энг кўп учрайдиган фобиялар бешлигида тўртинчи ўринни эгаллайди. Бизнинг энг катта камчилигимиз — офтальмологга мунтазам равишда кўзимизни текширтирмаслигимизда, деб ёзади«Домашний очаг». Кўриш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмасангиз-да, шифокорлар йилда бир марта кўзни профилактик текширувдан ўтказишни маслаҳат беради. Негаки офтальмолог […]
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирус юқтириб олган оналарга чақалоғини эмизишда давом этишни тавсия қилди. Қайд этиш жоиз, COVID-19 болаларда катталарга қараганда енгилроқ кечиши кузатилмоқда. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум. Айрим тахминларга кўра, бу бола иммунитетининг вирусга жавоби меъёрида бўлиши билан изоҳланиши мумкин. Катталарда эса иммунитет олдин учрамаган вирусга қарши ҳаддан ортиқ […]
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланиши муносабати билан ўрнатилган айрим блок-постлар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Эслатиб ўтиш жоиз, республика бўйича қатъий карантин 15 августгача узайтирилган. Бу вақт давомида кўплаб чекловлар (https: //kun. uz/28947063) амалда бўлиб турибди. Бугун — душанба, 3 августдан бошлаб жума, 7 августгача транспорт воситаларига куннинг муайян соатларида ҳаракатланишига рухсат берилади: […]
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 02.03.2020 йилдаги қарорига асосан Марғилон шаҳрида жойлашган хусусий корхонадан “Ҳамкорбанк” Фарғона филиали фойдасига 618 млн. 754,7 минг сўм ундириш белгиланган. Аслида, ушбу хусусий корхона раҳбарлари “Ҳамкорбанк” Фарғона филиалидан нон ишлаб чиқариш цехи фаолиятини ташкил этиш мақсадида кредит олишган ва Марғилон шаҳар, Янги Фарғона кўчасида айнан шу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга ҳам […]
Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди. Бу хақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Лада Веста” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан […]
Ҳозиргина етказилган тезкор хабарга кўра, Украина пойтахти Киев шаҳридаги банклардан бирини портлатиб юбориш билан қўрқитган ва бир кишини гаровда ушлаб турган ўзбекистонлик террорчи Украина давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан қўлга олинди. Маълум бўлишича, террорчи Суҳроб Каримов исмли кимса бўлган. У 32 ёшда. Айтишларига қараганда, террорчининг ёнида ҳақиқатан портловчи модда бўлган. Фақат портлатишга улгурмай қолди. […]
* * * Кинотеатрда. Келишган қиз фильм сўнгида жазманини отиб қўйди ва қичқирди: — Энди нима қилама-ан?.. Шу пайт залда ўтирганлардан бири гап қистирди: — Нима қилардинг? Қуролингни тозалаб омборга топширасан-да! * * * Туғруқхонада бир чақалоқ туғилибоқ қичқира бошлади: — Менга ўн иккинчи даражали математик масалани ечишга имкон беринг! Ҳамма […]