* * * Чалкаш хаёллар, мақсадлар исканжасида онам яшайдиган уй олдидан ўтдим. Дарвоза олдида саккиз яшар ўгай укам ўтирган экан. Мени кўрди дегунча даст ўрнидан туриб ҳовлига кириб кетди. Шундан ҳам умидвор бўлдим. «Балки онамга хабар берар, у киши чиқиб кўришар, ҳол-аҳвол сўрашармиз, юз кўришармиз» деб ўйладим. Шу ниятда қадамимни секинлатиб қайта-қайта […]
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилади. Жумладан, жамоат транспорти, буюм бозорлари, кафе-ресторанлар, сартарошхоналар, автомактаблар фаолияти тақиқланади.
2020 йил 28 июнь соат тахминан 12: 10 да Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 16 ёшли ўсмир сўроқсиз равишда онасига тегишли «Дамас» автомобилини ҳайдаб чиқиб кетган. Йўлда тезлик катта бўлгани сабабли бошқарувни йўқотган ва 1982, 1976, 1977 йилларда туғилган аёлларни уриб кетган. Оқибатда аёлларнинг бири жароҳат оғирлиги сабабли фожиа юз берган ерда оламдан ўтди. […]
Автоҳалокат шу йил 28 июнь куни Тошкент шаҳридаги Зулфияхоним кўчасида маҳаллий вақт билан соат тахминан 20: 50 да содир бўлди. Айтишларича, бола тақиқланган жойдан йўлни кесиб ўтаётганди. Йўлнинг пиёдалар ўтиш жойи эса фожиа юз берган ердан 100 метр нарида бўлган. Автомобилни бошқариб кетаётган 53 ёшли ҳайдовчи тезликни камайтиришга ёки тормозни босишга улгурмаган бўлса керакки, […]
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган товарлар “Чуқурсой техник идора” чегара божхона постида холислар ва ишончли вакил фуқаро М.О. […]
Шу йил 22 июнь куни соат тахминан 10:00 да Андижоннинг Асака шаҳридаги “Султон Сарой” ресторани ёнида икки эркак аёл кишининг дастидан жанжаллашиб қолганди. Жанжал жараёнида бири ёнидан пичоғини чиқарди-ю, иккинчисини пичоқлаб қўйди. Натижада эркак жиддий тиғ жароҳати олди. Ҳозирда терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертиза белгиланган.
Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 19 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 3234 нафар […]
Самарқанд вилоятида 27 июнь, шанба куни икки бошли чақалоқ дунёга келди. Уларнинг танаси битта, бир жуфтдан қўл ва оёғи бор, юраги ўпкаси, ошқозони ва бачадони иккитадан. Чақалоқда нафас ва юрак етишмовчилиги бор. Бола доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олмоқда.
Бангладешдаги Буриганга дарёсида иккита йўловчи ташувчи кема тўқнашиб кетган. Оқибатда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ўнлаб йўловчилар бедарак йўқолди. Кемаларнинг бири «Морнинг Берд»да 60 нафар йўловчи бор эди. Кема сув остига ғарқ бўлди. Қутқарувчилар бедарак йўқолганлар ва ҳалок бўлганларни қидиришда давом этмоқда. Демак, қурбонлар сони ортиши тайин.
Ширин энергетиклар шаҳри. Сўнгги йилларда барча соҳалар каби энергетика тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, модернизация жараёнлари олиб борилмоқда. Мақсад мавжуд қувватларни ошириш, ихчам тежамкор ускунлар ўрнатиб, аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини узлуксиз таъминлашдан иборатдир. Албатта, буларнинг барчаси давлатнинг катта харажатлари ҳисобига амалга ошмоқда. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, электр энергия ҳам ўз-ўзидан ҳосил бўлиб қолаётганидек […]
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 14 июнь куни А. А. ўзининг бошқарувидаги «Skuter» русумли мототранспорт воситасини Яккамулла қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Ғ. С. ни уриб юбориши оқибатида Ғ. С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят […]
Ҳаётда турли тоифадаги одамлар яшайди. Уларнинг баъзилари ичкиликка ружу қўйишади-ю, оилани ҳам, яқинларини ҳам буткул унутишади. Қуйидаги ҳикоямизни ўқиб ҳайрон бўлманг. Қаҳрамонимиз аслида қотил эмас. Ҳаётда қаттиқ адашди, холос. Ажаб эмаски, баъзи шундай тўғри йўлни топа билмаётган юртдошларимиз ушбу ҳикояни ўқишгач, тегишли хулоса чиқариб олишса… *** Қирқни оралаб-ораламай тепакалга айланган, паст бўйли, […]
Рио-де-Жанейро шимолий қисмида 28 июнь куни кечқурун одамлар зиёфат ташкил этиб, шу баҳонада дам олаётганди. Кутилмаганда бегона машинада номаълум кимсалар яқинлашиб келди-ю, автоматдан зиёфат иштирокчиларини ўққа тута бошлади. Оқибатда 5 киши ўлим топди, 10 нафарга яқин одам яраланди. Ўлганлар орасида 10 яшар гўдак ҳам борлиги аниқланган. Ҳозирда полициячилар қотилларни қидирмоқда.
Шу ҳақда Жонс Хопкинс университети мутахассислари маълумот тарқатган. Маълумотга кўра, 28 июнь кечқурун дунё бўйича коронавирусдан ўлганлар сони 500 минг 108 кишидан иборат бўлган. Коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Америка етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда шу кунга қадар 125 минг 714 киши ўлим топган. Дунёда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса 10 млн 063 минг 319 кишига […]
Ёши 50 дан ўтгач, одам уйқусизликдан азоблана бошлайди. Айниқса, саломатлигида жиддий муаммоси борларга уйқусизлик чиппа ёпишади-ю, асло қўйиб юбора қолмайди. Дорининг нечта тури бўлса, ичасиз, қани таъсир қила қолса… Австралия олимлари уйқусизликка барҳам бера олувчи ўсимлик турини аниқлашибди. Бу заъфарон ўсимлиги экан. Олимлар изланишларга ўнлаб ёши 50-80 атрофидаги кўнгиллиларни жалб этишди. Уларга 28 кун […]