Ҳиндистоннинг Махараштра штатида жойлашган «Лонар» кўлининг суви кутилмаганда пушти рангга кирди. Ниҳоятда қисқа фурсатда кўл бўйига олимлар жалб этилди. Уларнинг дастлабки тахминлари шуки, сув таркибида туз миқдори ошиши ёки сув ўтлари таъсирида пушти рангга кирган бўлиши мумкин. Айни пайтда кўл суви бир нечта лабораторияларга жўнатилган. Натижалар чиққандан кейингина хулоса қилишади. «Лонар» кўли Мўмбайдан 500 […]
2020 йил 12 июнь соат 23: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4869 (+32) нафарга етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари — Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари — Россиядан ушбу вилоятдаги «Зангиота» чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. […]
Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 57 нафар, Андижон вилоятида эса 1 нафар, жами 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1790 нафарга етди. Андижон вилоятида тузалганлар эса 178 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Шундай қилиб, бугун 121 нафар бемор тузалиб, […]
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасида, жумладан «COVID-19»га қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Икки давлат вазирлари юртимизда коронавирусга қарши мобил иловаларни яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришди. Бу […]
Шу ҳақда Украина раҳбари офисининг Телеграмм каналида расман хабар тарқатилган. Хабарда айтилишича, мамлакат раҳбарининг рафиқаси Елена Зеленская яқинда коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Шунга қарамай, у ўзини жуда яхши ҳис этяпти. Ҳозирги вақтда Елена оила аъзоларидан алоҳидаланган. Амбулатория шароитида муолажалар олмоқда. Зеленская қаерда ва қачон коронавирус юқтиргани маълум қилинмаган. Бунга қадар Зеленскийнинг ўзи ҳазил аралаш […]
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия Африкада тез суръатларда тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирди. “Moderna Inc” компанияси июль ойидан Covid-19 га қарши вакцина клиник синовининг охирги босқичини бошлайди. Тажрибада 30 мингдан ортиқ кўнгилли иштирок этади. Лондон Қироллик коллежи ва Австралия миллий университети ўтказган янги тадқиқотга кўра, коронавирус пандемияси туфайли қашшоқлар сони 1 миллиард […]
Айтишларича, бу ҳолат қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида содир бўлибди. Эр хотинини шу тарзда қийнаб жазоламоқда. Шунақа ифлос эр бўладими… Агар шу воқеа ҳақиқат бўлса, ундай эркакни Оллоҳга топширган маъқул. Токи, қилмишларига яраша жазосини олсин!
— Карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми? Бу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб беради: — Буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади; кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади; харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий […]
11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди. Барча блок-постлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб бормоқда. Автотранспорт воситалари қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилмоқда.
Умумий зарарланганлар сони — 7 502 278 (+142 039 ) Соғайганлар — 3 532 690 (+77 883) Вафот этганлар — 421 032 (+4 831) МАМЛАКАТЛАР БЎЙИЧА БЕМОРЛАР СОНИ: 1. АҚШ — 2 000 464 2. Бразилия — 802 828 3. Россия — 501 800 4. Буюк Британия — 292 860 5. Ҳиндистон […]
Расмий маълумотларга қараганда, Афғонистонда сўнгги бир кеча-кундузнинг ўзида жами 748 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони эса бу мамлакатда 22 минг 890 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусдан шу кунга қадар Афғонистонда 426 киши ўлим топди. 3326 киши тузалиб касалхоналарни тарк этди.
2020 йил 11 июнь куни ижтимоий тармоқларда бир нафар аёл кишини бир гуруҳ аёллар ураётганлиги акс этган видеолавҳа тарқатилган бўлиб, ҳолат Хоразм вилоятида содир бўлганлиги айтиб ўтилган. Ушбу видеолавҳа Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан зудлик билан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди: – Видеолавҳадаги ҳолат 2020 йил 9 июнь кунидан 10 июнь […]
Бугун 118 киши коронавирусга чалинди, 12 та бемор оғир аҳволда Кун давомида қайд этилган 118 ҳолатнинг 70 таси Карантин муассасаларида, 39 таси аҳоли орасида, 9 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бугун соғайганлар — 105. Даволанмоқда — 1085. Оғир аҳволда — 10. Ўта оғир — 2 нафар.
Бу қиз 17 ёшда. У коронавирусга чалинган. 5 майдан буён касал ётибди. Ҳозир у сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилган…