*** Жаббор болаликдан ғирт қулоқсиз бўлиб ўсди. На ота-она, на бошқанинг гапини олди. Мактабда ҳам қувди-қувди, зўрлов билан зўрға 7-гача етиб-етмай, ўйинқароқликка берилди. Ўйинқароқ бўлса ҳам майлийди. Қаёқдаги иш-аъламсиз, безори ўсмирларнинг ортидан чопишига бало борми?! Улардан ёмонликдан бўлак нимани ўрганади?.. Ишқилиб, ўзинг инсоф бергин-да!.. Нўъмон ака кўчадан кела солиб кир ювиб ўтирган […]
ФОЙДАСИ Олча инсон организми учун фойдали моддалар, витаминларга бой. Масалан, олча таркибидаги «Антоциан» жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. «Кумарин» эса артериал атеросклероз, камқонликни даволашда муҳим ўрин тутади. Қолаверса, олча магний, темир, кобальт, В1, В2, С витаминларга бой. Олча ичаклардаги заҳарли, ортиқча шилимшиқ моддаларни аъло даражада организмдан сиқиб чиқаради. Антоцианидинлар организмда сийдик кислотаси қолиб […]
2020 йил 21 июнь соат 23: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6315 (+43) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари […]
Россиядаги коронавирусга қарши кураш тезкор штаби мутахассисларининг хабарига кўра, сўнгги бир кеча-кундузда бу мамлакат бўйича жами 7728 киши коронавирус юқтиргани аниқланган. Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони эса 584 минг 680 нафарга етди. Сўнгги бир кеча-кундузда 109 киши коронавирус қурбонига айланди. Ўлганларнинг умумий сони 8111 кишидан иборат бўлди.
Англиянинг Рединг шаҳрида кечаси номаълум кимса шаҳардаги истироҳат боғига келиб фуқароларга қўлида пичоқ билан ҳужум қилган. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бир неча киши жиддий тиғ жароҳати олди. Айтишларича, бу кимса ҳужум давомида нималардир дея қичқиришни ҳам унутмаган. Ҳозирда қотил қўлга олинган. Полициячилар ушбу жараённи расман террор ҳаракати сифатида баҳолади. Дарвоқе, суриштирувлар натижасида жангари […]
Шу ҳақда Россиядаги коронавирусга қарши кураш тезкор штаби хабар тарқатган. Хабарга кўра, қурбонларнинг 32 нафари Москвада, 26 нафари Санкт-Петербургда кузатилган. Мамлакат бўйича коронавирусдан ўлганларнинг умумий сони 8111 нафарга етди. Жами коронавирус юқтирганлар 584 минг 680 кишидан иборат бўлди. 339 минг 711 киши тузалди. 310 минг киши даволанмоқда.
Аммо бу сафар Тошкентда жараённи тўлақонли кузатишнинг имкони бўлмади. Шунга қарамай, Ой Қуёш дискининг 51% майдонини ёпган ҳолда атроф қоронғилашгани сезилди. Ҳатто, уй ҳайвонлари ҳам теварак қоронғилашишидан безовталанди. Тўлиқ халқали қуёш тутилишини Ўзбекистондан жануброқда кузатиш мумкин бўлди. Оллоҳнинг каромати-да!
Аҳоли орасида (янги касалланишлар): Бухорода — 11 киши, Сирдарёда — 1 киши. 48 нафари — карантин марказида, 2 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган (Бухоро), 1 нафари халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси (Сирдарё). Ўзбекистондаги жами беморлар — 6216 (+63) нафар.
КЎҲНА ва ҳамон НАВҚИРОН БАОБАБ Сенегал. 6000 ёш. Бу дарахт Миср эҳромларидан-да кўҳнароқ… Тош асри одамларини ҳам кўрган… Зиё Астанақулов («Facebook»даги саҳифасидан)
Исми-шарифи маълум қилинмаган бу 11 яшар қизалоқ Ҳиндистонда яшайди. У йиғлаганда, кўзларидан одатий ёш ўрнига қон оқаркан. Ота-онаси клиникага текширтириш учун олиб борганди. Қизнинг кўз ё бош қисмида ҳеч қандай жароҳат аломатлари кўзга ташланмади. Ҳар тарафлама соғлом экани аниқланди. Онасининг айтишича, бу ҳолат бир кунда бир неча маротаба кузатилади. Аммо қизалоқ кўзларидан қон оққанда […]
*** Орзи хола умр йўлдоши раҳматли Меҳмонқул бува билан яшаб ўн битта фарзанд туғди. Биронтаси турмади. Қилмаган ирим-сирими, чопмаган табиби қолмади. Умид қилаверди, қатнайверди ўша табибларга. Охири, ўн иккинчи бўлиб мана шу Ўлмасвойи туғилиши арафасида Худонинг марҳамати биланми, яхши бир туш кўрди. Тушида бир тўп оққа ўранган чоллар Орзи холани ўртага олиб […]
Германия ғарбида жойлашган Гельзенкирхен шаҳридаги «Марксизм-ленинзм» партияси штаб квартираси рўпарасига коммунистик партия асосчиси, собиқ советлар доҳийси Владимир Ильич Лениннинг ҳайкали ўрнатилди. Партия аъзоларининг айтишича, бу ҳайкал илгари Чехияда турган. Улар мутасаддиларнинг биридан сотиб олишибди ва Ғарбий Германияга ўрнатишибди. Бундан ташқари, Лениннинг ҳайкали ўрнатилишига яна Европа парламентидагиларнинг ҳануз коммунизмни миллатчиликка йўйиши, Иккинчи жаҳон уруши бошланишида […]
ЎЛИК ДЕНГИЗ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР 1. Ўлик денгиз деган номга бу денгиз таркибида минераллар ҳаддан зиёд кўплиги боис эга чиққан. 2. Минераллар кўп бўлгани боис ўлик денгизда на балиқ, на йирик сув жонивори, на ўсимлик бор. Фақат айрим бактерияларгина яшайди. 3. Ўлик денгиз Иордания ва Исроил ўртасидан оқиб ўтган бўлиб, аслида кўл ҳажмига […]