Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 87 нафар беморнинг 62 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида, 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Афсуски, аҳоли орасида касалланиш ҳолати 4 июнь куни 13 нафар, 5 июнь куни 17 нафар бўлса, бугун 20 нафарни ташкил этиб, сўнгги уч кун ичида энг юқори кўрсаткични […]
Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги «Левилимаб» дори воситасини «Илсира» савдо белгиси остида рўйхатга олди. Бу дори воситаси коронавируснинг оғир формасини бошдан кечираётган, ўлим билан олишаётган беморлар учун мўлжалланган. Аниқроғи, коронавирус организмдаги энг муҳим аъзолар, жумладан, ўпка, жигар, юрак ва ҳоказоларга жиддий зиён етказиб, беморни ажал ёқасига олиб борган маҳал худди шу дори воситасидан фойдаланилади ва […]
2020 йил 6 июнь соат 23: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4094 (+30) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 […]
Перулик геофизик Андерс Рузо қайноқ сув оқувчи дарё борлигини афсона деб ўйларди. Аммо холаси аслида бу афсона эмаслигини, қачонлардир Рузо бола чоғида ўша дарёда чўмилишганини ҳам айтиб берди. Дарё чангалзорлар ортидан оқиб ўтаркан. Рузо азбаройи қизиқиши ортиб ўзига ишончли одамлардан гуруҳ тузди ва дарё жойлашган манзилга йўл олди. Ҳа, холаси алдамабди. Ўзининг афсона дея […]
Бу фожиали манзара Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида кузатилди. Маълумотларга кўра, «Кўҳнашаҳр» маҳалласида яшовчи 62 ёшли З. А. шаҳардаги молия ташкилоти билан шартнома тузган. Шартномага биноан у болалар боғчаларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериши лозим бўлган. Эркак зиммасидаги вазифани бажарган. Бунинг учун бировдан қарз кўтарган. Ташкилотдагилар иши учун ҳақ тўлагач, қарзини узишни мўлжаллаганди. Аммо ташкилотдагилар ҳақ тўлаш […]
Қозоғистондаги коронавирусга қарши кураш тезкор штаби мутахассисларининг хабарига кўра, 53- бемор бугун коронавирусдан ўлим топди. Вафот этган бемор 1952 йили туғилган аёл экан. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 10 мингдан ошиб кетди.
Айни соатларда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл. Ёши каттаси 72, кичиги 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Тошкент шаҳрида […]
Япониялик мутахассис, врач-инфекционист Акихиро Сато коронавируснинг иккинчи тўлқинидан ҳеч ким қочиб қутула олмаслигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, коронавируснинг иккинчи тўлқини жараёнида биринчисига нисбатан беморлар ва қурбонлар сони кўп бўларкан. — Ҳозир коронавируснинг биринчи тўлқинида, — деди Акихиро Сато. — Дунё аҳолисининг 99 фоизи касаллангани йўқ. Шу ҳисобдан иккинчи тўлқиннинг кучлилиги туфайли вирус юқтирганлар сони […]
Шу йилнинг 27- май куни пойтахтлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади. Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги сабабли таҳлил олинади. Ўтказилган текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда «Covid-19» инфекцияси тасдиқланади. Шундан сўнг унга […]
Россия Халқ артисти Михаил Кокшенов куни кеча узоқ давом этган хасталик туфайли оламдан ўтгани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, уни ҳам хонанда Надежда Бабкина даволанган касалхонага ётқизишган экан. У охирги уч йилда инсультдан азоб чеккан. Ҳеч ким билан гаплаша олмаган. Чунки тилдан қолган. Артистни ҳозирги хотини Наталья ва собиқ турмуш ўртоғи Еленалар баравар парвариш […]
* * * Қиш. Совуқ. Балиқчи дарё бўйида қармоғини сувга ташлаганча бош яланг ўтирарди. Унга бақира кетишди: — Аҳмоқ, бошингга шапкангни кийиб ол, шамоллайсан! — Йўқ, ўтган гал шапкада ўтиргандим, дўстларим улфатчиликка чақиришганини эшитмай қолдим. * * * Икки балиқчи учрашиб қолишди. Бири иккинчисига деди: — Кеча мен ўзимнинг билагимдай […]
Американинг Техас штатига қарашли Сан-Антонио шаҳридаги гаражлардан бирига қўйилган автомобил салонида ёши ўттиздан ошган эр-хотин, 11 ойликдан 4 ёшгача бўлган тўрт гўдакнинг мурдалари топилди. Маълум бўлдики, оила бошлиғи ҳарбий экан. Полицияга ҳам у хизмат қиладиган ҳарбий қисм командирлари хабар берган. Қўшниларнинг гапига кўра, бу оила яқинда кўчиб келган. Лекин ҳеч ким билан гаплашиб, танишишга […]
Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида беш юлдузли «Dolce Hanoi Golden Lake» отели ишга тушди. Отелнинг бошқаларидан фарқи шундаки, у соф олтиндан ташкил топган. Сантехника, мебел, идиш-товоқ дейсизми, аксессуарлар, томда бунёд этилган бассейн, ишқилиб, ҳамма-ҳаммаси соф олтиндан қурилган. Отел жами 342 та номерга эга бўлиб, унда бир кеча-кундуз яшаб қолиш 250 доллар туради. Отел 25 та […]