2020 йил 19 июнь соат 23: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5946 (+26) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина […]
Америкада афроамерикалик Жорж Флойдни полициячилар қасддан ўлдириши туфайли юзага келган тартибсизликлар давом этмоқда. Орегон штатига қарашли Портленд шаҳрида ҳам норозилик акцияси ҳақиқий тартибсизликка айланди. Оломон Американинг биринчи президенти Жорж Вашингтоннинг ҳайкалини қулатибгина қолмай, пачоқлаб ҳам ташлади. Афроамерикаликларнинг гапига қараганда, Вашингтон ҳаёт пайтида шахсий қулларига эга бўлган экан. Хуллас, тахминан 20-30 нафар одам кеча кечқурун […]
Шу йил 1 июн куни Красноярскдаги Енисей дарёси соҳилидан 6 яшар боланинг мурдасини топишди. Айтишларича, мурдани балиқчилардан бири кўриб қолган ва полицияга хабар берган. Маълумотларга кўра, болакай кўчада ўйнаб, айтилган вақтда уйга келмагач, ота-онаси дарҳол уни қидиришга тушган. У эса 12 ёшли таниши билан жанжаллашиб қолиб, гўё муштлашиш учун дарё бўйига борган. Ўсмир уни […]
Тошкент — Қозон — Тошкент Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади. Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 […]
“Моссовет” театри актрисаси, собиқ советлар даврида ўнлаб фильмларда бир-биридан ажойиб ролларни ижро этган 79 ёшли Галина Самуиловна темир йўлни кесиб ўтаётганда, фавқулодда электричка уриб кетди. Актриса негадир поезд шовқинини эшитмай қолибди. Афсуски, оғир жароҳат туфайли ўща жойнинг ўзида вафот этди. Яқинларининг фикрича, Галина Самуиловна анчадан бери артериал қон босими сакрашидан азоб чекаркан. Шу нарса […]
Яқинда Америка президенти Дональд Трамп маҳаллий телеканаллардан бирининг мухбирига берган интервьюсида негадир ўзга сайёраликлар масаласига тўхталишни маъқул кўрди. У 1947 йили Нью-Мексико штатидаги Розуэлл шаҳрига қулаб тушган ҳаво шарини ёдга олди. — Ўшанда мутахассислар ҳаво шарининг қолдиқларини лаборатория шароитида текшириб кўришган, — деди Трамп. — Натижада бу ўзга сайёраликларга тегишли шар эканини тан олишган. […]
Республика метеорология маркази мутахассислари хабарига кўра, шу ҳафта охирида Ўзбекистон бўйича айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилади. Иссиқ ҳаво айниқса, якшанба ва душанба кунлари рекорд натижани қайд этади. Фарғона водийси вилоятларида ҳаво ҳарорати +39-42 даража, жанубий вилоятлар ҳисобланган Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарёда эса ҳаво ҳарорати +44 даражагача етади. Қайноқ гармсел шамол тезлиги сониясига […]
* * * Одам боласининг теварак атрофга, ҳаётга умидли кўзлар билан боқа бошлаши учун биргина жумла кифоя қиларкан. Қишлоқда зиғирча ҳурмати бўлмаган, ичавериб қовоқлари силқиган, тунларни деярли қум кўчаларда думалаб ўтказишга маҳкум пиёнистанинг бир оғиз таънаси мени тамомила оёққа турғазгандек эди. Энди жонимга қасд қилишдек даҳшатли фикримдан қайта бошлагандим. Шундай хаёл қилишнинг […]
Туркистон вилоятида қурилиш соҳасининг йирик қурилиш объектида ишлаш учун 970 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади: – бўёқчилик (молярщик); – бетон қуйиш (бетонщик); – кафель терувчи (кафельщик); – дурадгорлик (плотник); – монтаж (монтажник); – гипсокартон (сборщик гипсокартона); – монолит (монолитщик); – ғишт териш (каменьщик); – сувоқчилик (штукатурщик); – тунукачи (кровельщик); – қишлоқ […]
Ироқ тиббиёт ходимларининг маълумот беришига қараганда, сўнгги бир кеча-кундузда мамлакат бўйича жами 83 киши коронавирус туфайли ўлим топган. Бу коронавирус пандемияси бошлангандан бери ҳақиқатан рекорд натижа ҳисобланади. Шу қисқа муддат оралиғида Ироқда 1463 киши коронавирус юқтирган. 563 киши тузалиб касалхоналарни тарк этган. Умумий хасталанганлар сони 25 минг 717 нафарга етди. 11 минг 333 киши […]
Шу ҳақда Канададаги СВС телеканали расман хабар тарқатган. Хабарда айтилганки, мамлакат бўйича ҳозирга келиб коронавирус юқтирганлар сони 100 минг 146 кишидан иборат бўлди. Ўлганлар сони 8348 нафарга етди. 62 минг 442 киши тузалиб касалхоналарни тарк этган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар айни пайтда 8 млн 200 минг кишидан кўпроқни […]
Украинанинг Закарпатье вилоятида янги туғилган чақалоққа Зеленский дея исм беришди. Ваҳоланки, мамлакат президентининг фамилияси Зеленский. Ҳойнаҳой, ота-онаси Украина президентини шу қадар севишса керакки, шундай исм беришибди. Аммо Украинада ҳозир ўғил болалар орасида Демьян, Леонард, Ян, Самуель, Себастиан, Жан, қизлар орасида Алиса, Оливия, Элина, Маргарита, Элиф каби исмлар кенг тарқалган. 2013 йили худди шу вилоятда […]
Собиқ КПСС МК бош котиби Никита Хрущевнинг ўғли Сергей Хрущев 84 ёшида оламдан ўтди. Сергей Хрущев 1935 йил 2 июл куни Москвада туғилган. 1952 йили Москва Давлат молия институтига ўқишга кирган. Кейинчалик техника фанлари доктори унвонини олди. 1963 йили Социалистик меҳнат қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Шу жумладан, Ленин ордени билан тақдирланди. 1991 йили Сергей […]
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Чувашия собиқ раҳбари Михаил Игнатьев куни кеча коронавирус туфайли оламдан ўтди. Май охирида Игнатьевни оғир аҳволда касалхонага ётқизишган ва дарҳол сунъий нафас юбориш ускунасига улаб қўйишган. Сўнгги кунларда у кома ҳолатига тушиб қолганди. Эслатиб ўтамиз, Михаил Игнатьев 58 ёшда эди. У 2010 йил 29 августдан то 2020 йил январига қадар Чувашияни […]
* * * Димоғимга исириқ ҳиди урилгандаёқ олам гир айланиб, юрагим ҳаприқаётганини ҳис этдим. Аллакимларнинг ғўнғир-ғўнғири қулоғимга элас-элас чалинди. Аммо қаердалигимни, нималар бўлаётганини идрок эта олмадим. Сал ўтмай мени кўтариб қаергадир олиб кета бошлашди. Жасадим чайқалиши сабабми, яна кўнглим айниди. Кўксим кўтарилиб-кўтарилиб тушиб қур-қур ўқчирдим-у, ҳайрон бўлардим. «Наҳотки, одам ўлгандан кейин ҳам […]
Индонезиянинг Жанубий Суматра вилоятида яшовчи Мба Гамбренг исмли 64 ёшли аёл 2019 йили 23 яшар Арди Варас исмли йигитни асраб олганди. Бунга қадар аёл уч қизни ҳам асраб олган ва уларни вояга етказиб, турмушга ҳам берган. Орадан бир йил ўтгач, яъни, 2020 йили аёл асранди йигитга энди уйланиши лозимлигини айтди. Йигит эса сира ўйлаб […]