Марказий Осиёда 2022 йилда 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишида ортда қолиш кўрсаткичи 7,7 фоизни ташкил этди. Хусусан, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2000 йилдаги 28,9 фоиздан 2022 йилда 6,9 фоизга камайган. МҲТИ БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди.
Нишон тумани суди блогер Абдулҳаким Абжалиловни товламачиликда айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Президент ўтказган йиғилишда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларини ижарага бериш масаласи муҳокама қилинди. Унда 2000 та ертўла фойдаланилмай бўш ётгани, уларни ижарага бериш маҳаллаларда иш ўринларини яратиб, даромад келтириши таъкидланди.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 200 млн доллар ажратади. Унинг 40 млн доллари терини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит шаклида берилади.
Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.
Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.
Чилонзор туманида BYD ва Chery автомобиллари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб борилди.
Қашқадарёдаги Ғелон қишлоғи — Ўзбекистоннинг ўзига хос масканлари рўйхатидаги бориш шарт бўлган жойлардан бири. Аммо қишда камдан-кам сайёҳ у ерга етиб боролади. Фотожурналист Холида Мусулмон Янги йил арафаси Ғелонда бўлиб қайтди. Унинг янги фотоҳикояси — қаҳратондаги қишлоқ ҳаёти ҳақида.