Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлади.
Экологияни яхшилаш учун 10 та таклиф, АҚШ элчихонасининг хотин-қизлар учун мўлжалланган машғулотлари, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг лавҳаларини тарқатиш бўйича Сенат қўмитасидаги баҳс ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари энди онлайн аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилади.
Қозоғистон БМТнинг Яқин Шарқ ва Африкадаги миссияларида иштирок этиш учун тинчликпарвар қўшинларини юборади. Илк 139 нафар ҳарбий хизматчи Голан тепаликларига жўнатилади. Тоқаев бу «геосиёсий кескинлик кучайган шароитда» мамлакат қуролли кучларига жанговар маҳоратини ошириш имконини беришини айтди.
Ички ишлар органларига жиноят содир этган ёки қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва топишда хусусий ОАВ имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Сенат буни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳозирда ИИО фақат давлат органлари таъсисчилигидаги ОАВ имкониятидан фойдалана олади.
Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган пиво ҳамда табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилиш юзасидан чеклов бекор қилиниши мумкин. Сенат «Реклама тўғрисида»ги қонунни Жаҳон савдо ташкилотининг битимларига мослаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида битимлар ҳажми ошгани, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи 10,2 фоизга пасайгани, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолганини маълум қилди. Мамлакатда йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилган.
Еттита кинопремьера, «Шарқона бозор» ва «Тепло» кўргазма-ярмаркаси, Райҳон концерти, спектакллар, кўргазмалар, «Саҳна» стендап клубдаги юмористик тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сенат 19 январдаги йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид фото ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришни кўриб чиқмади. Бироқ юқори палата қонунни тез орада кўрмаса, у Сенатни четлаб ўтиб, президентга юборилади.
Сенаторлар Ўзбекистондаги бир қанча қонунларни Жаҳон савдо ташкилотининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо йўналишлари бўйича Битим» талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига 13 млн 522 мингта қўнғироқ келиб тушди. Бу 2022 йилгидан ярим миллионтага кўп дегани. Энг кўп мурожаат Фарғона водийси ва Тошкент шаҳридан бўлди. Аввалроқ ССВ қўнғироқларнинг 3,5 мингтаси ёлғон чақириқ эканини билдирганди.
Экологик партия аъзолари Экология вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди. 2022−2023 йилларда бошқарма 600 дан ортиқ дарахт кесишга рухсат берган.
Сенаторлар Олий Мажлис палаталари фаолиятига оид қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади. Унга кўра, Сенат аъзолари сони 100 тадан 65 тага қисқаради, уларнинг 9 нафарини президент тайинлайди, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбора олади.
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ваколати берилиши ҳақидаги қонун Сенатда маъқулланди.
Брюсселда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Еврокомиссия вакили Живка Петкова билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзоланишидан манфаатдор эканини билдирди.
«Юксалиш» ҳаракати экологлар, тадқиқотчилар ва фаоллар ўртасида Ўзбекистон ҳавосининг ифлосланиши муаммоси бўйича сўров ўтказиб, 10 та бирламчи чора-тадбирни таклиф қилди.
Сенаторлар Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этишни маъқуллади. Манбага кўра, у 2023 йилда президентликка ўзининг номзоди кўрсатилган «Адолат» партиясини бошқариши мумкин.
Тадбиркорларга экотуризм объектларини қуриш учун давлат қўриқхоналари ва ўрмонлардан ижарага ерлар берилади. Ҳудудда кемпинг, ўтов, экоуй ва ҳайвонларни кузатиш имконини берувчи зоналар очилади. Улар ҳақида маълумот берувчи «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ва мобил иловаси ишга туширилади.
Сенаторлар дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади. Аппаратни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши ҳам мумкин. Ҳозирда дронларни ноқонуний олиб кириш, сотиш, олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд.