Исроил армияси Ғазо секторидаги урушнинг «нисбатан йўналтирилган босқичига» ўтмоқда, деб ёзади New York Times. Бу анклавдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумлари сонини камайтириш ҳамда ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қутқариш бўйича мақсадли операцияларни ўз ичига олади.
Чиқиндилар учун электромобиль, Назарбоевнинг Каримов ҳақидаги хотиралари, Аи-95 бензинининг солиштирма нархлари, янги ишга ўтган Иноятов, итларни гўшти учун сўйишга тақиқ қўяётган Корея ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.
Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилишида 31 нафар судя лавозимга тайинланди.
Қозоғистонда 2023 йил декабрида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мемуарлар китоби нашрдан чиқди. «Газета.uz» маълум маънода шов-шувларга сабаб бўлган китобнинг Ўзбекистон, жумладан, биринчи президент Ислом Каримовга шахсига алоқадор парчаларини ўзбек тилига таржима қилди.
Жанубий Корея парламенти озиқ-овқат истеъмоли учун итларни кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи ҳужжатни маъқуллади. Қоидабузарларга нисбатан қамоқ ва жарима жазоси бор. Тақиқнинг киритилиши мамлакат президентининг сайловолди ваъдаларидан бири саналади.
GlobalPetrolPrices портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон Аи-95 бензини арзонлиги бўйича 51-ўринда туради. Шу билан бирга, мамлакатда ушбу маркадаги ёнилғи Туркманистон ва Қозоғистонникидан мос равишда 2,6 ва 2,1 баравар қимматроқ. Мамлакатда бу бензин нархи АҚШ ва Афғонистондаги нархдан ҳам юқори.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.
Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад депортация марказига жойлаштирилган, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги. Унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Арзон Дорихона»га берилган лицензия бекор қилинди. Текширувда унга тегишли дорихонада 25 турдаги дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтмагани ва сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.
Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобиль келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.
Япониядаги зилзила қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги аниқлангани йўқ. Сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 102 киши бедарак йўқолган. 28 минг маҳаллий аҳоли эвакуация марказларида қолмоқда.
Azon Global портали ўз асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновнинг Туркияда гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. Унга айни қандай айблов қўйилганига аниқлик киритилмаган.
Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси 982 та штат бирлигидан иборат бўлади. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 662 та ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 320 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади.
Ўзбекистонда март ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Бу тадбиркорларга йилига қарийб 350 млрд сўм маблағни тежаш имконини беради.
Ижтимоий тармоқларда отаси урган боланинг юзи ва бошида кўкариш ҳамда чандиқлар борлиги акс этган видео тарқалди. ИИВ воқеа Урганч шаҳрида бўлганини ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар бошланганини маълум қилди.
Қозоғистон ҳукумати 2022 йил январида бўлиб ўтган намойишлар чоғида маҳбусларни қийноқларга солган 40 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини жиноий жавобгарликка тортди. Яна 20 га яқин иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Тошкент ҳавосининг ифлосланиши, иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири ва чанг бўронларига қарши кураш ҳақида гапирди. «Ҳавонинг ифлосланиши Ўзбекистонда миллионлаб одамлар учун хавф туғдирмоқда ва бу таҳдид геометрик прогрессияда ўсиб боради», — деди у.