АҚШ ҳарбийлари Раққада ИДнинг 2000 жангариси қолганини билдирди
Мамлакат шимолида жойлашган ушбу шаҳар жангариларнинг истеҳкоми ҳисобланади.
Ироқ ва Сурияда ИДга қарши жанг қилаётган ҳалқаро коалициядаги АҚШ вакили Бретт МакГуркнинг хабар қилишича, АҚШ етакчилигидаги араб-курд иттифоқи Раққа шаҳрининг 45 фоизини жангарилардан тортиб олган.
Суриянинг Британиядаги инсон ҳуқуқлари фаоллари гуруҳи 5 август куни ҳукумат қўшинлари Ҳомс вилоятидаги энг йирик шаҳар – ал-Сухнани ИД жангариларидан озод қилгани ва мамлакат шарқидан уларни ҳайдаб чиқаришга интилаётганини айтди.
Ҳар иккала хабар жангарилар гуруҳи жуда танг аҳволга тушиб қолганидан далолат сифатида баҳоланмоқда.