Фарғонада ЙПХ майори қоидани бузиб, «Tracker»ини пиёдалар ўтиш йўлига қўйиб кетди
Қўқон шаҳрида хизмат учун бириктирилган, 40 171 VSF давлат рақамли автомобиль пиёдалар йўлагини тўсиб қўйгани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ маълумот тақдим этди. Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 20 январь куни Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-минтақавий ҳудуд Йўл-патруль хизмати отряди командир ўринбосари майор Ш.М. хизматда […]