Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилади...ми?
Тошкентда Давлат автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев ва Германиянинг GP Papenburg AG компанияси бошқаруви раиси Гюнтер Папенбург учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда компаниянинг Ўзбекистонда давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари асосида автомобиль йўлларини қуришдаги иштироки муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда пуллик йўлларни қуриш учун биринчи навбатда қонунчилик асосини такомиллаштириш зарур. «Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида»ги қонун 2018 йил ўрталарида пайдо бўлиши керак. Читать дальше...