Усмонийлар империясининг кўзга кўринган султонларидан бири Салим I (Ёвуз), султон Сулаймоннинг падари ўзига Персия шоҳи Исмоилни асосий ва хавфли душман деб биларди. Кунларнинг бирида Персияга юриш қилиб, шоҳ Исмоилни тор-мор этишга қарор қилди. Шоҳ исмоил бундан хабар топди-ю, лекин хотиржамликни йўқотмади. У усмонийларни енгишига юз фоиз ишонди. Шунинг учун мағлуб бўлган тақдирда оиласи, ҳарамини […]
* * * Ниғмат машинада етиб борарди-ю, ёнидагиларга бир-бир кўз ташлар, шотирларга нима дейишни, қандай таскин беришни билмасди. Ичини ит тирмалар, омадсизлигидан нолирди. Энди оғзи ошга етганда, насибасидан маҳрум этганларга хаёлан лаънатлар ўқирди. «Мен онамдан туғилибман-у, бахтсизликка, омадсизликка, сағирликка юз тутибман-да, — ўйларди у аламдан куйиб. — Не кунларни кўрмадим, мақсадларим йўлида […]
Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси собиқ футболчиси Остон Ўрунов фаолиятини Россияда давом эттиради. 19 ёшли хавбек «Уфа»га ўтади. У РПЛ клубига қишки йиғинда қўшилди ва жамоа бош мураббийи Вадим Евсеевда яхши таассурот қолдирди. Манбанинг хабарига кўра, Ўруновга 5 йиллик шартнома таклиф қилинади ва трансфер нархи 150 минг долларни ташкил этади. Ўрунов «Уфа»нинг ўртоқлик ўйини доирасидаги «Уйпешт» жамоасига […]
Хабарингиз бор, 3-14 февраль кунлари бокс бўйича Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилинди. Бугун Халқаро олимпия қўмитаси мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳар номини маълум қилди. Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерациясига юборилган хатда маълум қилинишича, Осиё ва Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензия […]
Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Равшанбек Умурзоқов (10-1, 7 КО) сенсацион тарзда мағлубиятга учради, дея хабар беради «GoSport». 24 январь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида унга венесуэлалик Эснейкер Корреа (14-2-1, 12 КО) рақиблик қилди. Жангнинг дастлабки қисмида Равшанбек очколар бўйича устунлик қилаётгандек туюлганди. Аммо 5 раундга […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугунги кунни худди кечагина дунёга келган чақалоқ каби ҳайратланиш, кузатувчанлик билан ўтказишингиз фақат фойда беради. Кўп ҳолларда худди шундай кайфиятда атрофдагилар билан муносабат юритиш ҳам фақат позитив ҳадя этади. Аммо молия масаласида жуда эҳтиёткор бўлинг. Бу соҳада аниқ ҳисоб-китоблар керак бўлади. Катта ишларга пул тикиш […]
Буни африкалик эркак амалда исботлади. Аниқроғи, Ганада яшовчи 45 ёшли Жастис Афлакпуй исмли эркак тўйгунча ичкилик ичганди. Бир сўз билан айтганда, оёқда зўрға турар даражада маст эди. Бир маҳал кутилмаганда ҳовлисига бир ит югуриб кириб келди-да, ҳе йўқ-бе йўқ оёғини тишлаб қочди. Жон аччиғига чидай олмаган эркак итни қувлай кетди. Маст бўлса ҳам оғриқ […]
Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди… Ўғил эшикни очибди… Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди: — Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг…! -дебди. … Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА […]
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай ноқонуний даромадини ҳамюртларимиз саломатлигидан устун қўйган фуқаролар ҳамон учраб турибди. Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда […]
Атрофдаги одамлар билан мулоқот қилишдан қанчалик қочманг, барибир ушбу масала қаршингизга келаверади. Ҳаётда шундай вазиятлар жуда кўп бўладики, сиз инсонлар билан суҳбат қуришингиз, уларни тинглашингиз, алоқа қилишингизга тўгри келаверади. Улар билан мулоқот қилиш жараёнида эса ҳамиша фикрларимизнинг маъқулланиши, уларга ёқишни истаймиз ва бунинг уддасидан чиқишга уринамиз. Бугунги кунда барчага ёқишнинг усуллари ҳақида ҳикоя қилувчи қўлланмаларнинг […]
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йил номи — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди. Мамлакатимиз учун илм-фан соҳасидаги устувор йўналишларни аниқ белгилаб олишимиз керак. Ҳеч бир давлат илм-фаннинг барча соҳаларини бирйўла тараққий эттира олмайди. Шунинг учун биз ҳам ҳар йили […]
Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан Бодомзор кўчаси, 3-уй, 29-хонадон эгаси Ш.Назаровга тегишли бўлган Ч.Айтматов кўчасида жойлашган автобус бекатидаги қурилиши тугалланмаган дўконда мониторинг-текшируви ўтказилган. Натижада бинода ҳеч қандай шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан электр энергияси тармоғида тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиб келгани аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш... Читать дальше...
Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази электрон микроскопда олинган коронавирус (2019-nCoV)нинг биринчи суратини эълон қилди, деб хабар бермоқда «РБК». Хабарда айтилишича, мутахасисслар вируснинг штаммини ажратишга эришган бўлиб, бу унинг тузилишини ўрганишга ёрдам беради. Коронавируснинг танаси қуёш тожларини эслатиб юборувчи туртиб чиққан қисмлар билан ўралгани сабабли у шундай ном олган. Марказ томонидан эълон қилинган суратда шундай белгилари […]
Мукаммал ва ҳашаматли образ ҳосил қилишнинг аниқ бир қоидаси мавжуд деб бўлмайди. Чўнтаклар пулга тўла бўлган тақдирда ҳам қимматбаҳо дўконлардан ҳаридлар қилган тақдирингизда ҳам буни ҳашаматли образ яратиш билан битта нарса деб бўлмайди. Аммо ҳамиша мукаммал ва ҳашамдор кўринишингизни таъминлай оладиган айрим усуллар мавжуд. Қуйида уларни ёритиб ўтамиз. 1. Имкон қадар сокин рангли либосни танланг. […]
21 январь куни Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида Ўзбекистон бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди тасдиқланди. Минбарда нутқ сўзлаган мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев унинг шахсий фазилатлари, ҳукуматни бошқаришдаги тажрибаси ва ўтган йилларда бошдан кечирганлари ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар беради «Gazeta.uz». Давлат раҳбари нутқида бош вазир лавозимига номзодни танлаш ва уни тасдиқлаш жуда масъулиятли масала эканига урғу берди. […]
«Атомшунос олимлар бюллетени» журнали глобал ҳалокатни англатувчи Қиёмат соати милларини 20 сония олдинга суриб қўйди. Энди ушбу соат 23:58:20 ни кўрсатмоқда. Мазкур вақт глобал ҳалокат тимсоли бўлган ярим тунга ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаганди. Соат миллари олдинга сурилиши омиллари сифатида АҚШ ва Эрон можароси туфайли ядровий таҳдиднинг ўсиши, ўрта ва қисқа масофали ракеталар ҳақидаги шартноманинг […]
Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Қирғизистон Хитойдан гўшт ва гўшт маҳслуотларни вақтинча олиб киришни чеклади. Ветеринария идораси Қирғизистонга Хитойдан 140 тонна қутурган мол гўшти олиб кирилгани ҳақида ижтимойи тармоқларда тарқалган хабарни рад этди. Бу фейк хабарларда чегарада 70 тонна гўшт тўхтатилгани ва шу миқдорда сотувга чиқарилгани айтилган, фуқаролар фастфут билан овқатланмаслик ва қийма гўштни сотиб […]
Ночор оила мадад кутмоқда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида сектор раҳбарлари томонидан оилаларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишга етарли эътибор қаратилмаяпти. Натижада кўплаб оилалар қийинчилик билан ҳаёт кечиришга мажбур бўлмоқда. Хусусан, “Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Олмазор қишлоғида бўлганимизда аянчли ҳолатга дуч келдик. Муҳаммадхалил Йўлдошев оиласи истиқомат қилаётган уй абгор ҳолатда. Бир […]
Она сайёрамиз секундига 21 километр тезлик билан, худди ўзидек шошиб, кечаю кундуз тинмаган одамларни кўтариб улкан Қуёш атрофида айланиб ётибди. У ҳам етмагандай ёнига йўлдош бўлиб ой ҳам атрофимизда «гиргиттон». Яна неча-неча сайёралар, метеоритлар, кометалар ва биз билмаган, борлиги хаёлимизга ҳам келмаган самовий жисмлар… Ҳамма-ҳаммаси улкан Қуёш атрофида айланади. Қуёш ҳам жим турибдими? Йўқ, у ҳам улкан […]
Ҳиндистоннинг Раджастан штатига қарашли Нимодия қишлоғида одам юзли эчки боласи туғилди. Эгаси Мукешжи Праяпапнинг гапига қараганда, жонивор циклопия хасталигига учраган бўлиши мумкин. Аммо эчкича иккитагина кўзга эга холос. Қишлоқ аҳли эса бу жониворни худонинг инояти сифатида қабул қилди. Ҳатто, кўплашиб уни зиёрат қилишга ҳам кела бошлашди. Яқинда Американинг Миссури штатида кучук боласи бошида дум […]
Пермдаги Кудымкар шаҳрида яшовчи 32 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган аёл тўрт боланинг онаси эди. Лекин сўнгги бир йил ичида у эри билан бирга қандайдир сектага қатнай бошлаган. Динга берилган. Қўшниларнинг айтишича, эр-хотин бошқалар каби соғлом турмуш тарзини кечирган. Ичкилик ичмаган. Тўрт боласини боқиб келаётганди. Афсуски, куни кеча аёл кутилмаганда 1 ва 5 ёшли боласининг […]
Шу йил 17 январ куни Андижон вилояти Балиқчи туман ҳокимининг сармоя масалалари бўйича ўринбосари Бекпўлат Умаров автоҳалокатга учраб, олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтди. Маълумотларга кўра, ҳалокат йўл музлаб қолгани сабабли содир бўлган. Умаров «Балиқчи-Ўрмонбек» автомобил йўли бўйлаб хизмат машинасида кетаётган маҳал бошқарувни йўқотиб, машинани йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урган.
Бу воқеа 2020 йил 14 январ куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. 32 ёшли Рамиш Э. ва унинг муқаддам судланган 40 ёшли дўсти Санжар И. лар 35 ёшли Ю. Х. ҳамда унинг 27 яшар синглиси М. М. яшайдиган уйга юзларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирган. Маълум бўлишича, бу уй Санжар И. нинг […]