* * * Бугун Карим киссавурнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Эрта тонгданоқ иши юришмади. Келишиб олишганми, бекатда биронта ҳам тиқилинч автобус топа олмади. Таваккал бир хўппа семиз аёлнинг сумкасига қўл чўзганди, бобиллаб берди. Сал қурса, мелисага кўндаланг бўлаёзди. Карим киссавур тушдан кейин шалвираганча ортга қайтди. Қовоғидан қор ёғиб, учраганни тепиб, муштлаб, сўкиб ташлагиси […]
АПЕЛЬСИН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Дунёда кенг тарқалган цитрус бу айнан апельсиндир. 2. Апельсин таркибида инсон учун зарур барча витаминлар бор. 3. Апельсин ҳосилдорлик бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Иккинчи ўринни эса банан банд этган. 4. Хитойда бундан тўрт ярим минг йил олдин апельсин етиштирила бошланган. 5. Дунёда апельсиннинг жами 600 та […]
Эронлик генерал Қосим Сулаймоний бошқарган «Кудс» ёлланма аскарлардан иборат махсус бўлинмага яқинда янги қўмондон тайинланди. У Исмоил Кааний бўлиб, Америка тарафи уни ҳам мабодо америкаликларни ўлдирадиган бўлса, Сулаймонийнинг куни бошига тушиши мумкинлигини айтиб огоҳлантирди. Шу ҳақда Американинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук расман маълум қилган. У, шубҳасиз, Трампнинг сўзларини эронликларга етказган. Айнан Дональд […]
Маълумки, футбол бўйича Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 25 январь куни Австралияга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб боради. Мазкур ўйин ғолибга Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан ҳам янада аҳамиятли. Шу боис терма жамоамиз бўлажак учрашувга жиддий ҳозирлик олиб бормоқда. Эътиборингизга вакилларимизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз:
* * * — Қани, ўқи, шоира, — деди Ниғмат қизга қаттиқроқ тикилиб. — Бир маза қилайлик!.. Шоира қиз паст овозда шеър ўқий бошлади: Қиш чилласи… Қаҳратон ортимиздан қувлайди, Девонамиз, даллимиз, Бизни ҳеч ким суймайди. Қоп-қора тун бағрига, Қўрқув ила ястандик. Ёмонликнинг қаҳрига қолдик… Ёмон алдандик… — Бас! — дея қўлини кўтарди […]
23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи ўрин учун беллашуви 25 январь куни Ўзбекистон ҳамда Австралия олимпиячилари ўртасида ўтказилади. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа мусобақа бронза медалини қўлга киритиши билан бирга Токио-2020 Олимпиада йўлланмасига ҳам эга бўлади. ОФК бўлажак беллашув олдидан жамоаларнинг статистик кўрсаткичларини хавола қилди. ЎЗБЕКИСТОН статистика АВСТРАЛИЯ 9 урилган голлар 5 5 ўтказилган […]
Шу йил 22 январ куни Нижегород вилоятига қарашли «М-7 — Нижний Новгород» автомобил йўлида микроавтобус иштирокида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Микроавтобус ҳайдовчиси Б. Х. исмли Ўзбекистон фуқароси эди. У автоҳалокат туфайли оғир жароҳат олди ва ўша жойнинг ўзида оламдан ўтди. Худди шу куни «Челябинск-Троицк» автомобил йўлида енгил автомобил юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда […]
Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи Хайрулла Қурбонов оиласи бўла туриб иккинчи хотинга ҳам уйланган ва иккала хотини билан бир уйда яшаб келган. Биринчи хотинининг қариндошлари эса Хайруллани судга берган. Суд ушбу ишни атрофлича кўриб чиқиб республика жиноят мажмуасининг 126- моддаси («Кўп хотинлилик») га асосан Хайрулла Қурбоновни айбдор деб топди. Хайрулла Қурбоновга нисбатан […]
Хабарингиз бор, кеча 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финалида Саудия Арабистони сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига Ўзбекистон устидан зафар қучиб, Токио-2020 Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. Улар ушбу ютуқ учун қанча маблағга эга бўлиши маълум бўлди. “Саудия Арабистони Спорт вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Турки олимпия терма жамоасининг ҳар бир ўйинчисига Олимпиадага йўлланмани қўлга […]
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 24 январ куни ҳаётингизда ғалатомуз ҳодисалар, худди мистикага ўхшаш воқеалар юз бера бошлашига гувоҳ бўласиз. Агар ишларингизда унум кўзга ташлана қолмаса, дарҳол ишлашдан тўхтаб, пича нафас ростлаш учун вақт ажратишингизга тўғри келади. Бугун касбингиз юзасидан қўшимча билимлар олиш, малакани ошириш хайрли кечади. Муҳаббатда жуфтингиз ёки […]
Компаниялар рейтинги бўйича энг сўнгги Brand Finance Global 500 ҳисоботи тақдим қилинди. Унга кўра, қиймати қарийб 220.7 миллиард доллар деб тахмин қилинаётган Amazon кетма-кет учинчи йил энг қиммат бренд бўлиб қолмоқда. Жефф Безос асос солган компания қиймати 200 миллиард доллардан ошган илк компания ҳисобланади. Ўтган йилги айни ҳисобот натижаларига таққосланганда, Amazon бир йил ичида 17.5% ўсишга […]
* * * Ҳаёт бир маромда давом эта бошласа, кўнгил осойиш топаркан. Юраги нафрат, алам, ғашликлардан нари бўларкан. Ниғмат келишувга кўра, ниҳоят қишлоғига жўнади. Ҳурматини жойига қўйиб самолётгача кузатиб ҳам қўйишди. Ортингдан бир неча ўзига яраша обрўга эга, нуфузли ташкилотларда ишлайдиган, бунинг устига ўта сирли одамлар кузатиб келса, ғалати кечаркан. Ниғмат ҳаётида […]
Инсоният қадим замонлардан буён узоқ умр кўриш сирларини топишга ҳаракат қилади. Америкада истиқомат қилган испан тадқиқотчиси Понсе де Мон инсон организмида “ёшлик фаввораси”, профессор Мечников “қарилик заҳри”, Сиоловский эса “ҳис этувчи ва фикрловчи атомлар” мавжуд деб ҳисоблаб, бу борада кўплаб илмий тадқиқотлар олиб боришган. Биз билан замондош геронтологлар (умрни узайтириш билан боғлиқ фан мутахассислари) билдираётган […]
Автобус деярли бўш келди –охирги бекат шу эди. Йигит бир тўп коллеж ўқувчиларидан сўнг автобусга чиқди. Ўриндиқлардан бирига чўкди-да, автобус юришини пойлади. Соатига қараб-қараб қўяётганидан қаёққадир шошаётганини сезиш қийин эмасди. Ниҳоят, автобус жойидан жилиб, бир текис кета бошлади. Уч-тўрт бекатдан сўнг доимгидек қариялар чиқиб кела бошлашди. Йигит одатига кўра, ўрнидан туриб у томон келаётган бир […]
Бухорода “тўй” деган ширин бир орзу ортида “Тоғора юбориш”, “Келиннавкари”, “Сеп ёйди”, “Қуда чақирди”, “Куёв чақирди”, “Келин чақирди”, “Ота кўрди”, “Чарлар” каби маросимлар учрайди. Кимлардир ўйлаб топган ва урф-одатимиз деб талқин қилинадиган бу маросимлар қуда-андаларни анча ташвишга қўяди. Дабдабабозликни келтириб чиқаради.”Кимўзар” мусобақасига айланиб кетади. Ҳатто эндигина қудачилик ришталарини боғлаганлар ўртасида келишмовчиликка ҳам сабаб бўлади. — […]
Тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали қарздорликни камайтириш, энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларни бажариш Бюро ходимларига осон кечмаяпти. Айрим ҳолларда фуқароларимиз ходимларнинг қонуний талабини бажариш ўрнига куч ишлатиб, қаршилик кўрсатиш билан масалани ўз томонига ҳал этиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Воқеа ҳолатига тўхталадиган бўлсак, 2020 йил 21 январь куни соат […]
Тошкент ҳоким ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан учрашувда тунги клублар нима учун кераклиги тушунтирди. “Тошкентга тунги клублар керак. Фақат у ерга ташриф буюрувчи одамларни хавфсизлигини таъминлаши зарур. Агар хавфсизлик бўлса, уларнинг фаолиятини ҳеч ким чекламайди. Клублар туризмни ривожлантириш ва даромад олишга ёрдам беради”, – дейилган хабарда. Эслатиб ўтамиз, июл ойида тунги вақтда ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари […]
Инсон фаолиятида мия энг муҳим орган ҳисобланади. Унинг ёрдамида инсон ҳамма ҳаракатларни амалга оширади. Ўқиш, иш, овқатланиш каби барча ҳаракатлар учун буйруқ инсонга мия томонидан берилади. Аммо, миянинг доимий фаол ишлаши учун уни ҳам етарлича озиқлантириш керак. Хўш, мия фаолиятини бир маромда ушлаб туриш учун инсон қандай маҳсулотларни истеъмол қилиши керак. Қуйида шу маҳсулотлар ҳақида […]
Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб: – Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди. – Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб: – Марҳамат сўранг! – деди. – Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради. – Йўқ, […]
Касалликнинг аломатлари ва ундан сақланиш усуллари. Видеони кўриш учун мана бу ҳаволани босинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD5sHvcPMObDqFLhBg Агар видео сизнинг телефонингизда очмаса, иккинчи ҳаволага киринг: Иккинчи ҳавола
Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан. — У кун бўйи банд бўлади, – […]
Мен сени кечирдим, исминг исинган Меҳрибон дарахтлар ҳаққи-ҳурмати. Мен сени кечирдим, ўша тун синган, Синмаган қадаҳлар ҳаққи-ҳурмати. Девона орзиқиш, Қиш каби чойшаб, Бўлинган, Уланган, Унутилган гап… Мен сени кечирдим, тонггача йиғлаб, Қизарган нигоҳлар ҳаққи-ҳурмати. Кўрнамак ҳисларнинг елкаси оғрир, Улкан тун. Изтироб. Бўлмади охир… Мен сени кечирдим, енгил-у оғир Ҳам ширин гуноҳлар ҳаққи-ҳурмати. Кечирдим. Кўзингни кўзим […]
* * * Гитарачининг кўзларини бойлаб қўлига илонни тутқазишди-да, сўрашди: — Бу нима? — Овоз операторимиз. * * * Кампир калиш сотиб олди. Сўнгра дорихонага кирса, «Ҳомиладорликдан асровчи воситалар» ёзувли чиройли қути турибди. Калишни ўшанинг ичига солди-да, чиқиб кетди. Автобусда бир йигит қутини кўриб кулди. — Хола, шунчани нима қиласиз? […]
Фожиа Американинг Калифорния штатига қарашли Корона шаҳрида содир бўлди. У қадар катта бўлмаган самолёт қулаб тушган. Самолёт бортида жами 4 киши бор эди. Барчаси фожиа юз берган жойда ҳалок бўлган. Ҳозирги пайтда Корона шаҳар аэропорти ёпиб қўйилган. Бу ерда полициячилар суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Айтишларича, самолёт ёқилғиси ҳам ерга тўкилиб кетган. Шу нарса фавқулодда […]