Нотўғри режалаштириш, ижтимоий тармоқлар ва шубҳали рақобат вақтингизнинг беҳудага сарфланиши ҳамда меҳнатингиз самарадорлигини камайишига сабаб бўлади. Қандай хатоликлар иш самарадорлигини камайишига олиб келади? Сиз ишларингизни режалаштирмайсиз Сизнинг олдингизда бажаришингиз керак бўлган вазифалар рўйхати турибди, бироқ уларни амалга ошириш учун пухта режа тузиб чиқиш ва уларни кун, ҳафта ва ойларга бўлиб чиқиш зарур. Акс ҳолда ишга […]
Сотувчи дўкон пештахтаси ортида туриб, кўчага паришонхотир қарар эди. Бир қизалоқ дўкон ёнига келиб, витринага ёпишиб қолди. У излаган нарсасини кўрганида кўзи ҳайратдан қинидан чиқай деди. Қизча дўконга кириб, феруза тошли мунчоқни кўрсатишларини сўради. — Мен опам учун мана шу феруза тошли мунчоқни сотиб олмоқчиман. Сиз уни чиройли қилиб ўраб бера оласизми? – сўради қизалоқ. […]
U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон – Эрон олимпия терма жамоалари ўртасида учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисобни 40 дақиқада Ислом Қобилов пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда очди. Иккинчи тайм бошларида эса Ризо Деҳқони ўзбекистонлик ҳимоячиларнинг тартибсиз ҳаракатларидан фойдаланиб, натижани тенглаштирди. Шу тариқа, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади – 1:1. «C» гуруҳи, 1-тур Ўзбекистон – Эрон 1:1 (1:0, […]
2019 йилда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Марказий банкнинг 2019 йилда ички валюта бозори ва унинг ривожланиш тенденцияларига доир шарҳида айтилишича, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 41 фоизга ошди (2018 йил – 2,7 млрд. АҚШ долл.). Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 1,8 млрд. […]
Жорий йилнинг 6 январь куни “Facebook” тармоғининг “Халқ назорати – Народный контроль” гуруҳига фуқаро Қорабоева Шаҳноза томонидан эътирозли бир маълумот жойлаштирилди. Маълумотда, фуқаро Шаҳноза Қорабоева бир нафар вояга етмаган фарзандига моддий таъминоти учун алимент олиши, 2019 йилнинг август ойида МИБ давлат ижрочисига учрагани, бироқ 5 ойдан бери маблағни ундиролмаётганини таъкидлаб ўтган. Мазкур маълумот юзасидан Бюронинг […]
Украина миллий хавфсизлик кенгаши (СНБО) «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг Теҳронда қулаган Boeing 737 самолёти ҳалокати сабаблари бўйича версияларини маълум қилди. Ушбу ҳодиса атрофидаги воқеаларни ёритаётган телеграмдаги «Украина 24/7» канали маълумот беришича, Украина миллий хавфсизлик кенгаши асосий версиялар сифатида зенит ракетаси зарбаси, теракт ва техник носозлик сабаб двигателда портлаш рўй бергани кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, лайнер учувчисиз […]
Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг набираси, шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилди. Шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган қироллик оиласи билан боғлиқ асосий вазифалардан халос бўлиш ва молиявий мустақилликка интилишмоқда. Бу ҳақда Сассекс герцоги ва герцогинясининг инстаграмдаги саҳифасида эълон […]
Бирор бир эътиборга лойиқ нарсани топиб олиш яхши, аммо у топилма қимматбаҳо бўлиб чиқса, ундан ҳам яхши. Қуйида нархи бир неча миллион долларга тенг бўлган топилмалар ҳақида сўз боради. 1974 йилги пенни (танга) Роберт Денверснинг отаси бир пайтлар Денвер шаҳридаги тангалар ишлаб чиқарувчи корхонанинг бошлиғи лавозимида ишлаган ва табиийки ҳар хил тангаларни коллектсия қилишни ёқтирган. […]
Қадимги Ўзбекистон заминида, жумладан, кўҳна Хоразмда Қиёт номи билан боғлиқ топонимларнинг кўплигидан бу уруғнинг юрти айнан шу макон бўлганлиги ойдинлашади. Буюк бобомиз Беруний Қиёт кентида туғилган (4 сентябрь 973 йил), улуғ ўзбек шоири Огаҳий эса Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида туғилиб, вафот этган (1809.17.12 — 1874.14.12). Юртимизда, жумладан, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд ва бошқа ҳудудларда қўнғирот эли […]
Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида “Аскар оналарини шарафлаймиз” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Округ Қўмондонлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда Тошкент шаҳридан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ота-оналари, яқинлари, университет талабалари иштирок этди. Даставвал йиғилганлар учун концерт дастури хавола этилиб, меҳмон сифатида таклиф этилган аскар оналарига қимматбаҳо совғалар топширилди. Энг қувонарлиси... Читать дальше...
Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 7 январь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди. Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35000 сўмдан 57000 сўмгача (кг) Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштдан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд […]
Ироқ пойтахти яна ўққа тутилди. Бу «яшил ҳудуд» ичида содир бўлган, деб хабар беради «Коммерсантъ». Мазкур ҳудудда хориж дипломатик миссиялари ва Ироқ давлат муассасалари жойлашган. Маълумотларга кўра «яшил ҳудуд»га икки ёки учта ракета келиб тушган. Бу «Катюша» типига оид ракета эканлиги айтилмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, икки маротаба портлаш содир бўлган ва сиреналар овози эшитилган. 5 январь куни АҚШнинг […]
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг ходимлари газ қуйиш шохобчалари ишчилари, ҳайдовчилар иштирокида газ баллони ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги, газ баллонининг синовдан ўтказилгани ва унинг муддати, меъёрдан ортиқ газ ёқилғиси қуймаслик юзасидан тарғибот суҳбатлари ташкил этди. Суҳбатлар давомида ҳайдовчиларга газ баллонларининг хомути бўшаб қолганида ёки сизиб чиқиб туриши сезилганда, уни совун кўпиги ёрдамида, кўриб […]
Кеча, 8 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбикорликни риовжлантириш ва Давлат бюджети параметрларини ижро этишда шу йили амалга оишириладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Президентимиз электр ҳамда газни жой-жойига қўйсак иқтисодиётимиз барқарор бўлиши хусусида гапирди. Шунингдек, ўғрилик ва коррупция масаласига ҳам тўхталди. “Иш услубимизни ўзгартиришимиз керак. Ҳар бир вилоят, туман, шаҳар ҳокими […]
Бугун, 9 январь Эронда икки фожиа муносабати билан мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Эрон ҳукумати вакили хабар берди. Амалдорнинг Twitter`да ёзишича, Эрон ушбу қарорни генерал Қосим Сулаймоний билан видолашув маросимида юзага келган тиқилинчда ўнлаб эронликлар ҳалок бўлгани муносабати билан қабул қилган. Эроннинг Кермон вилоятида ўтган маросимда 56 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Эрон “Украина халқаро […]
Савол: Ассалому алайкум! Бир танишим опа-сингиллар жанжаллашиб қолишди. Жанжалдан сўнг опаси : «Сендай синглим йўқ, сени оқ қилдим» деб синглисини уйдан хайдаб юборди. Саволим шундан иборатки, оқ бўлиш фақат ота-онага эмасми? Шариатда бунинг хукми қандай? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қайноналар келинини оқ қиламан деб даъво қилишаяптику. Улар ҳеч қачон ота-она бўлолмайдилар. Оқ […]
Австралияда бугунга қадар жами 15 миллион гектар ўрмон ёниб кетди. Иқлим ўзгариши натижасида бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган бу ёнғинлар оқибатида 1400 дан зиёд уйлар вайрон бўлди, 500 миллион ҳайвон нобуд бўлди. Айниқса, коалаларнинг 3000 тури қирилиб кетгани кўпчиликни қайғуга солди, деб ёзади Би-би-си. Австралия аҳолиси талафат кўрган оилаларга, ҳайвонларга кўнгилли ёрдам бериб келмоқда. Айниқса, вужудининг ярми ёниб кетган коаланинг қутқарилиш […]
Бугун, Таиланд мезбонлигида ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “B” ҳамда “C” гуруҳларида 1 тур баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Ўзбекистон ОТЖ мусобақадаги илк ўйинини Эрон футболчиларига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:15да бошланади ва мазкур баҳс “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда трансляция қилинади. “C” гуруҳидан ўрин олган иккинчи ўйин эса Ж.Корея […]
Супероғир вазн тоифасида жангларини ўтказувчи ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига жавоб қайтарди. «Мен сизни қўллаб-қувватлайман ва сизни мухлисингизман. Сизни барча жангларингизни кузатиб бораман. Иншааллаҳ бир кун келиб, мен ҳам сиздек мана шундай фикр билдираман,» – деди Жалолов. Эслатиб ўтамиз, WBO президенти Энтони Жошуа камарни ҳимоя қилишдан воз кечса, Фьюри ва Жалолов ўртасида жанг […]