Грузия президенти Georgian Airways авиакомпанияси хизматларидан фойдаланишдан бош тортди
Грузия президенти Россия Федерациясига тўғридан-тўғри рейслар қайта тиклангани муносабати билан Georgian Airways авиакомпанияси хизматларидан фойдаланишдан бош тортди.
Саломе Зурабишвили ҳам ватандошларини бойкотни қўллаб-қувватлашга чақириб, авиакомпанияни давлат ҳисобидан бойиб кетишга уринаётганликда айблади: «Энди улар аҳолимизнинг кўпчилиги учун номақбул бўлган янги воқеликдан фойдаланмоқчи».