Ўзбекистондан Оскар мукофотига номзод фильм аниқлаб олинди
25 ноябргача картина фильм муаллифлари томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига тақдим этилиши зарур.
"Фариданинг икки минг қўшиғи" фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади.
Фильм "Ўзбеккино" МА буюртмасига биноан Fox music cinema студияси томонидан суратга олинган. Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев ҳисобланади.
93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелесда, "Dolby" театрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорида "Ўзбеккино" МА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилинган эди.
Фильм трейлери: