*** Иван Вячеславович уч соатдан бери гаплашарди. Аксеновнинг котибаси Римма қаҳва ташиб, бўшаган идишларни йиғиштиравериб чарчади. Аксенов кулдонни иккинчи марта сигарет қолдиқларига тўлдирди. Ҳамма масалалар устида келишиб бўлинганди. Фақат банк танлашга келганда, гап чўзилиб кетди. Харин оёғини тираб туриб олди. — Костядан бошқасига ишонмайман! Чунки, Костя иш бошласа, уни қандай топишни, мабодо айёрлик қилмоқчи […]