АҚШ Россия бўйлаб ноиммиграцион визалар беришни тўхтатди
Ушбу тартиб Москвада 1 сентябргача жорий этилади, аммо бошқа минтақаларда қачон бекор қилиниши маълум эмас.
АҚШнинг Россиядаги элчихонаси буни Россиянинг америкалик дипломатлар сонини камайтиришга қаратилган чорасига жавоб амали сифатида изоҳлади.
28 июлда Россия ТИВ мамлакатдаги Америка дипломатик миссияси ходимлари сонини 455тагача қисқартириш ва АҚШ элчихонаси ишчиларини Москвадаги дала ҳовли ва омборхонадан фойдаланишни таъқиқлаш ҳақида эълон қилганди.
Кремль буни АҚШ Конгрессининг Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонунига жавоб амали деб атади.
АҚШ Давлат департаменти Кремль қарорини "ҳеч нарсага асосланмаган" дея баҳолади.