Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими шаҳар қабристонларидаги ободонлаштириш ишларига "шаҳар ободонлаштириш корхонасигина" жалб этилганини айтди. Айни пайтда ҳокимлик расмий сайтида қабристонни ободонлаштириш ҳашар йўли билан амалга оширилаётгани тўғрисида хабар берилган.