Бу ўқув йилидан мамлакатдаги барча олий тиббий билим юртларида даволаш, ҳарбий-тиббиёт, педиатрия бўйича ўқиш аввалги 7 йил ўрнига 6 йил қилиб белгиланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, тиббий-биологик иш бўйича талабалар 5 йил ўрнига 4, тиббий профилактика бўйича 6 йил ўрнига 5 йил ўқийди.