Араб давлатлари Қатардан Эрон билан алоқаларни узишни талаб қилди
Доҳадан энг аввало Ал-Жазира тармоғини беркитиш ва Эрон билан аксар алоқаларини узиш талаб қилинган.
Шартлар Қатарга Қувайт томонидан 22 июнда тақдим этилган.
Associated Press агентилигининг хабар беришича, шартлар орасида "Мусулмон Биродарлиги", Ҳизбуллоҳ, Ал-Қоида ва "Ислом давлати" гуруҳлари билан алоқаларни узиш ҳам бор.
Араб давталари шунингдек Доҳага Қатардаги Туркия ҳарбий базасини беркитиш шартини қўйган.
Бир ой муқаддам Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Қатарни терроризмни молиялашда айблаб, барча алоқаларни узганди.
Энди эса илгари сурилган шартлар бажарилиши учун Қатарга ўн кун вақт берилмоқда.
Ҳозирча Доҳа мазкур шартларга муносабат билдиргани йўқ.