Ўзбекистонда микрозаймлар бозори бир йилда 2,3 баробарга ўсди, деб Kursiv.media хабар берди.
Жорий йилнинг январь–март ойлари натижаларига кўра, Ўзбекистонда берилган микрозаймлар ҳажми 18,7 трлн сўмдан ошди. Марказий банк маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга ўсган.
Шунингдек, микрокредитлаш бозори ҳам ўсишни давом эттириб, 2,9 трлн сўмдан 5,4 трлн сўмгача ошган.
Апрель ойи бошига келиб, аҳоли томонидан расмийлаштирилган умумий кредитлар ҳажми 34,9 трлн сўмни ташкил қилган. Читать дальше...