Алибоев: "Австралияни қай куйга солганимизни ҳамма кўрди"
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев Австралияга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубогининг нимчорак финал ўйини ҳақида фикр билдирди. "Бугунги ўйинда жаҳонга машҳур Австралияни қай куйга солганимизни ҳамма кўрди. Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши ўйин кўрсатди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Сўнгги пенальти? Охирги пенальтини Анзур Исмоилов тепиши керак эди" - дейди Алибоев. — Ўйинни аввал ташқаридан кузатдингиз, сўнгра захирадан “қайнаган қозон”га ташландингиз, умуман, ўйиндан қониқдингизми? Читать дальше...