Дори ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Ирландиянинг Эндо компанияси Novavax Inc.нинг тажрибалардан ўтказилаётган коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Компания бу ҳақда жума куни маълум қилди ва шундан кейин унинг акциялари нархи 10 фоизга кўтарилди. Бундан бир кун олдин Novavax Inc. компанияси ўзининг коронавирусга қарши ишлаб чиқаётган NVX-CoV2373 номли вакцинаси Британияда синовларнинг охирги учинчи босқичига етиб келганини […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/09/10000000_748072802416363_1140520991056497301_n.mp4
Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бу хабар рад этилди
2020 йил 25 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 (+211) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 200 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. ???? Бугун айни пайтга қадар: ????Тошкент […]
Мазкур хизмат хабарига кўра, бугунги кунда дунё бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳозир жаҳонда 25 та вакцина клиник, 139 таси эса клиникагача бўлган синовлар жараёнида. Дунё бўйича Буюк Британия, АҚШ, Германия, Хитой, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган 9 та вакцинанинг охирги (учинчи) босқич синовлари ўтказилмоқда. Хитой компанияларидан вакциналар […]
Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди. Йиғилишда Ш. Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилди.
Тўғри ва аниқ таржима – қийин ва масъулиятли иш. Бироқ баъзан ҳаддан зиёд масъулият ҳам таржимонни хатолар сари етаклаши мумкин экан. Биргина хато гоҳо бир инсон, гоҳида бир неча минглаб инсонлар ҳаётига раҳна солиши ҳам ҳеч гап эмас. Бугун тарих учун қимматга тушган хатоликларни бир эсга олсак: 1. 18 ёшли йигит бир умрлик ногиронга айланди. […]
Чимкентда балиқчи тиши одамникига ўхшаган балиқни тутиб олди. Эркак Бадам дарёсида балиқ овига чиққанди. Аввалига у тутиб олган балиқни катта товонбалиққа ўхшатди. Аммо унинг оғзига қараганида, у ғайриоддий кўринишда бўлган балиқни овлаганини англаб етади. “Балиқ катта, катталиги 5 литрли баклажка, оғирлиги 1 300 грамм, леш балиққа ўхшайди. Ойқулоқлари – қизил. Оғзини очдим, у ерда беш ёшли […]
Бугун, 25 сентябрь куни, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
1. Дуолар қабул бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади. Пайғамбаримиз […]
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги фавқулодда ҳолат тўғрисида хабар тарқалди. Унда «Технопарк» МЧЖнинг «ақлли» газ ҳисоблагичи ўрнатилганидан 2,5 соат ўтгач портлагани айтилади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳридаги «Шимолий кичик даҳа» кичик ноҳиясидаги 77-уйнинг 15-хонадонида газ тармоқлари ва қурилмаларидан нотўғри фойдаланиш натижасида фавқулодда техноген ҳодиса рўй берган. Дастлабки талқинга кўра, ўлчаш мосламасининг ичида... Читать дальше...
АҚШ президенти Доналд Трамп ноябрдаги сайлов натижаларини тан олмаслиги эҳтимоли юқори. Журналистлар ундан, «агар сайловда ютқазсангиз, натижани тан оласизми», деб сўраганда, «нима бўлишини ўшанда кўрамиз», деб жавоб берди. Қисқа қилиб айтганда, у мағлубиятга учраса, сайлов натижасини тан олишдан бош тортмоқда. Партиядошлари Трампни бу изоҳи учун кескин танқид қилди. Сенатдаги сенаторлар (уларнинг аксарияти республикачи) сайлов натижалари тан […]
https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2020/09/video_2020-09-25_10-59-55.mp4
Хитойнинг техногигантларидан бири Alibaba асосчиси миллиардер Жек Ма пайшанба куни ХХРнинг энг бой одами мақомидан маҳрум бўлди, деб хабар берди РБК. Bloomberg Billionaire Index маълумотларига кўра, шиша сувлар ва вакциналар эгаси Чжун Шаншан Жек Мадан ўзиб кетди – 24 сентябр куни унинг бойлиги $58,7 миллиардга етди, бу Alibaba асосчисиникидан $2 млрдга кўпдир. Ҳозир Чжун Осиёдаги энг бадавлат […]
Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги халқаро протоколга қўшилди. БМТ штаб-квартирасида Қозоғистоннинг ушбу ташкилотдаги доимий вакили Қайрат Умаров фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро битимнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган иккинчи факультатив протоколини имзолади. Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги протоколга қўшилиш тўғрисидаги қарорни бир муддат илгари мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида […]
IMEI-кодлар мавзуси сўнгги кунларда яна трендга айланди. Айниқса, карантин тартиби туфайли мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказишдаги муммолар кўпайди. Бундан ташқари, телефонларни рўйхатдан ўтказишда бегона шахслар томонидан бошқаларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш ҳолатлари кузатилди. Хуллас, бу масала ҳамон баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. АКТ вазирлиги вакиллари бу борада камчилик ва муаммолар борлигини инкор қилмаган ҳолда, айни пайтда уларни бартараф қилиш […]