Aнглияда хизмат итлари £500 (Сўмда 6 636 000 сўм) пенсия олишади. Улар Англиянинг Нотингам графлигида одатда хизмат итлари 5-7 йил хизмат қилишади. Нафақага чиқишганидан кейин итларни уларнинг кураторлари – хизматдаги хамкасби, уйига олиб кетади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, жонкуяр уламо, фидоий инсон Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Раҳматли Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги «Четсув», «Қорабоғ», “Зангиота” жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри […]
Ижтимоий тармоқларда Кореяга эрга тегиш учун кетаётган қизларга «маҳорат» дарси ўтаётган корейс ва унинг таржимони акс этган видео кенг тарқалди ва кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Марҳамат, видеони кўриб, ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин:
Aгар сиз қизил нуқтани «A»дан «B»га етгунча нафасингизни ушлаб тура олсангиз, демак, сиз вирусдан қўрқмасангиз бўлади. Енгил синов орқали текшириб кўринг. @Uncha-Muncha
Хонанда Воҳиджон Исоқов 14 сентябрь куни «Tashkent City» паркида тўй қилгани ва унга кўплаб шоу-бизнес вакиллари ташриф буюргани хабар қилинганди. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ўзи муносабатини билдирди. Қайд этилишича, интернет тармоғида тарқалган фото ва видеоларга кўра меҳмонлар сони 50 дан ошган. «Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди. Маълум […]
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан […]
Косовалик визажист Арбер Битики келинлар учун тўй макияжи қилиш бўйича ўз ишининг устаси ҳисобланади. Мутахассиснинг Instagram саҳифасига жойланган келинларнинг макияждан аввалги ва кейинги фотоларига назар ташлаб, бўёқлар одамни қанчалик ўзгартириб юбориши мумкинлигига амин бўлиш мумкин. Instagram’даги обуначилари 300 мингдан ортиқ бўлган Арберни кимлардир келинларни бир-бирига ўхшаш қилиб бўянтиришда айбласа, бошқалар гўзалликка урғу беришига тасанно айтади. Қуйида визажист томонидан макияж қилинган келинлар суратларини тақдим этамиз.
Наманган вилояти Косонсой туманида 15 сентябрь, сешанба куни ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонига қасд қилган 2 севишганнинг бири касалхонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Аниқланишича, 2020 йил 15 сентябрь куни соат 11:40 да навбатчилик қисмига туман шифохонасидан фуқаро К.М.нинг оғир тан жароҳати билан олиб келинганлиги ҳақида хабар […]
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўзаро жанжал сабаб қариндошини ўлдирган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ. Қайд этилишича, Шароф Рашидов тумани “Қизлартепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан тан жароҳати етказилган жасад топилди. Марҳум Шароф Рашидов тумани “Совунгарлик” маҳалласида яшаган, 1978-йилда туғилган, киракашлик билан шуғулланган У.Х. бўлиб чиқди. Суд тиббий экспертиза ўлимга бош мия […]