Қозоғистонда 11 ўзбекистонлик аварияга учради: Бири ўлди, иккиси шифохонада, саккизи кемпингда
Кеча Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудидаги “Самара-Чимкент” трассасида содир бўлган йирик автоҳалокатда бир нафар ўзбекистонлик (М.А) ҳалок бўлди, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, автоҳалокатда учта автомобил тўқнашиб кетган. Автомобиллардан иккитасида жами 11 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Ҳозирда жароҳатланган икки ўзбекистонлик Ақтўбе вилояти Хромтау туманидаги касалхонасига ётқизилган. Қолган саккиз ўзбекистонлик эса Хромтаудаги “Шерхан” кемпингига жойлаштирилган.
Консулликка кўра, жароҳатланган Садафхон Аҳматалиевна Юнусова ва Ойбек Хотамжон ўғли Мўминжоновларнинг аҳволи барқарор.