«АрМИ-2022»: Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди
«АрМИ-2022» VIII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия, учинчи ўринни эса Беларус жамоалари банд қилди.