«Бу пандемия устидан ғалаба бўлади» — Москва мэри ваъдани катта қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Сергей Собянин блоги Декабр-январ ойларида Россия пойтахтида коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди. «Ноябр ойида Москва коронавирусга қарши биринчи вакцинани олишни режалаштирмоқда. Декабр-январ ойларида биз аҳолини оммавий эмлашни бошлаймиз», деб ёзган шаҳар ҳокими ўз блогида. «Бу пандемия устидан ғалаба бўлади», деди у.