Ўғриликни одат қилган аёл маҳаллага маслаҳатчи бўлди
Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи Алтинай Сағинбаева (исм-шарифи ўзгартирилган) бир неча марта ўғирлик қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган бўлса ҳам, бундан тегишли хулоса чиқармади.
Сўнгги марта қишлоқдошларининг қимматбаҳо нарсаларини ўғирлаётганида қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу иш жиноят ишлари бўйича Элликқалъа тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, Алтинай Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбдор, деб топилди, дейилади «ЎзА»да эълон қилинган мақолада. Читать дальше...